UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0

17 окт 14:07
Янгиликлар

Спорт курашлари

Умиджон ва Рушана Туркистонда чемпион бўлишди + ФОТО

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида эркин кураш бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Генерал-майор Собир Раҳимов хотирасига бағишлаб ўн олтинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Россия давлатидан келган 2002-2004 йилларда таваллуд топган эркин курашчилар гиламга чиқмоқда. 

Қувонарлиси, ҳамюртларимиз халқаро турнирнинг илк куни учта медални қўлга киритишди 65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони Умиджон Жалолов олтин медалга эга чиқди. Шу вазнда қатнашган яна бир курашчимиз Зафарбек Атаханов эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам курашчимиз ғалабасига Ўзбекистон мадҳияси янгради. Навоий вилояти вакиласи Рушана Абдурасулова 59 кг вазн тоифасида мусобақа ғолибасига айланди. Бугун Севара Ризаева (53 кг) ва Севинч Султонова (62 кг) медаллар учун курашмоқда. Халқаро турнирда реферимиз Тўймурод Адизов ҳакамлик қиляпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг