UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

25 окт 17:39
Янгиликлар

Гандбол

“Универсиада-2019”. Урганчда гандболчилар беллашишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Мамлакатимиз миқёсида Олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида “Универсиада-2019” спорт ўйинларининг ҳудудий саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт базасида Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг гандбол жамоалари ўзаро баҳс юритишди.  

Бир неча кун давом этган мазкур мусобақанинг эркаклар биринчилигида хоразмликлар финал босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Аёллар ўртасида бундай шарафга қорақалпоғистонлик талабалар сазовор бўлишди. 

Эндиликда, ушбу икки жамоалар “Универсиада-2019” спорт мусобақасининг Жиззах  шаҳрида ташкил этиладиган финал босқичида иштирок этади.

Мусобақа натижалари:

Эркаклар

1-ўрин. Хоразм вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси - 37:30, Бухоро вилояти - 34:17, Навоий вилояти - 36:14). 3 ўйин. 6 очко.

2-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси (Навоий вилояти - 44:11, Бухоро вилояти - 38:26). 3 ўйин. 4 очко.

3-ўрин. Бухоро вилояти (Навоий вилояти - 42:12). 3 ўйин. 2 очко.

4-ўрин. Навоий вилояти. 3 ўйин. 0 очко.

Аёллар

1-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси (Хоразм - 17:17, Бухоро вилояти - 30:13, Навоий вилояти - 33:30). 3 ўйин. 5 очко.

2-ўрин. Навоий вилояти (Хоразм вилояти - 24:19, Бухоро вилояти - 41:14). 3 ўйин. 4 очко.

3-ўрин. Хоразм вилояти (Бухоро вилояти - 19:13). 3 ўйин. 3 очко.

4-ўрин. Бухоро вилояти. 3 ўйин. 0 очко.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг