UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0

14 июл 15:15
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

"Универсиада-2019"ни қанча медаль ҳамда нечанчи ўринда якунладик?

Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари якунига етиб бормоқда.

Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида сув полоси бўйича учинчи ўрин ва ғолиблик учун 2 та учрашув ўтказилади холос. Қолган барча беллашувларда ғолиблар номи аниқ бўлди.

Теннисчимиз Ҳумоюн Султонов яккалик беллашувларида ҳам финалда иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Теннисчиларимизнинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани эвазига яна бир олтин медаль ёзилди. Мусобақа регламентига кўра, очколар бўйича теннис баҳсларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган жамоага ҳам яна бир олтин медаль берилади.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси бу йилги Универсиада ўйинларини 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлади. Энг кўп медалларни Япония терма жамоаси жамғарди. Кун чиқар юрт вакиллари 33 та олтин, 21 та кумуш ва 28 та бронза медалларини тўплашга муваффақ бўлдилар. 

Бу натижа билан делегациямиз мусобақани умумжамоа ҳисобида 112 мамлакат орасида 19-поғонада якунламоқда. Бу Осиё мамлакатлари орасида олтинчи, Марказий Осиё минтақаси бўйича эса энг яхши натижа бўлди. Қўшни Қозоғистон Республикаси талаба спортчилари Универсиадада 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини жамғаришди.

Неаполь Универсиадасида қўлга киритилган медалларимиз:

Олтин:
Теннис (жуфтликда, Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев)
Теннис (умумжамоа ҳисобида)

Кумуш:
Ниёз Пўлатов (таэквондо, -63 кг.)
Ҳумоюн Султонов (теннис, яккалик)

Бронза:
Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг.)
Ҳикматиллоҳ Тўраев (дзюдо, -73 кг.)
Муҳаммадкарим Хуррамов (дзюдо, -100 кг.)
Давлат Бобонов (дзюдо, мутлақ вазн)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 июл 16:17:26
파흐리딘
Natija yaxshimas harakat qilish kerak kuchli beshtalikka kirishga.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг