UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0

24 июл 20:46
Янгиликлар

Ўқ отиш

Урганч тумани ёш мерганлари Вилоят кубоги соҳиби + ФОТО

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хива тумани ўқув спорт техника клуби базасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича Хоразм вилоят кубогининг финал босқичи ўтказилди.

Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан “Мен ғолиб!” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақада воҳанинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 18 та жамоанинг 70 нафарга яқин спортчиси ғолиблик йўлида мерганлик маҳоратини намойиш этишди.

Сарҳисобларга кўра, Кубок баҳсларининг тўрт босқичи якуни бўйича пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилигида Боғот  тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Нилуфар Йўлдошева қизлар орасида, Урганч тумани ЎСТК спортчиси Темурбек Абдуллаев ўғил болалар ўртасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлишди.

Пневматик тўппончадан ўқ отиш мусобақасида Урганч тумани вакиллари Рисолат Қурбонова ва Шоҳруххон Юсуфов мос равишда биринчи ўриндан жой олишди.

Шунингдек, Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари марказидан Диёрбек Очилов, Шовот туманидан Севара Абдуллаева, Шукуржон Одамбоева, Бекзод Комилов, Хива туманидан Лайло Раҳимова, Холбек Оллаёров, Боғот туманидан Лайло Султонова, Қўшкўпир туманидан Шаҳзод Сапарбоев ва “Карвон” ўқув спорт техника клубидан Оғабек Маҳмудов совриндор бўлишди.

Жорий йилги Хоразм вилояти кубогининг ғолиб ва совриндорларини вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов қутлаб, барчасини медаль, диплом ва совғалар билан тақдирлади.

Умумжамоа ҳисобида эса 2021 йилги Хоразм вилояти кубоги Урганч тумани ЎСТК мерганларига топширилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хива туманидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг