UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

02 июн 19:03
Янгиликлар

Велоспорт

Урганчда байрамона файз улашган веломарафон ФОТОГАЛЕРЕЯ

Маълумки, ҳар йили 3 июнь санаси ер юзида Халқаро велосипед куни сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан юртимизда ҳам турли тадбирлар уюштирилади. Жумладан, Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида веломарафон ташкил этилди.

Унда воҳанинг барча шаҳар ва туманларидан келган 200 нафарга яқин велосипед ишқибозлари вилоят марказидаги Чолиш йўли билан кесишган чорраҳадан “Бахт қуши” тўйхонасигача бўлган 2 километр масофани босиб ўтишди. Мусобақа уч ёш тоифасида бўлиб ўтди.

- Маълумки, велосипед экологик жиҳатдан энг тоза транспорт воситаси ҳисобланади, - деди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов. - Бугунги кунда дунёнинг биронта жойи йўқки, велосипеддан файдаланилмаса. 

Бинобарин, бу транспорт тури нафақат кишиларнинг узоғини яқин қилади, балки атроф-муҳитни тоза тутишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунинг баробарида, инсонларнинг соғлигини мустаҳкамлашда ва спорт билан шуғулланишида ёрдам беради.

Веломарафоннинг аёллар ўртасидаги 18-30 ёшлилар баҳсида янгибозорлик Шаҳризода Сапарбаева, 31-45 ёшлилар мусобақасида хивалик Барно Қурёзова, 45 ёшдан катта бўлган қатнашчилар беллашувида хазорасплик Анахон Бегиевалар ғолибликни қўлга киритишди.

- Ёшлигимдан велосипедда сайр этишни хуш кўраман, - деди Урганч туманининг Юқори Дўрман қишлоғида яшовчи 64 ёшли Роза Аҳмедова. - Шу боис бўлса керак, ҳозиргача тетикман. Бундан олдин ҳам бир неча маротаба мусобақаларда қатнашганман. Ниятим - ғолиб чиқиш эмас. 

Веломарафонда иштирок этишимнинг асосий сабаби шуки, авваламбор соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса, ўсиб келаётган авлодга велосипед ҳайдашнинг фойдасини, ёш танламаслигини амалда кўрсатишдир. 

Муболаға эмас, бундай фикр-мулоҳазаларни ёши 60 дан ошган Урганч шаҳрида яшовчи Ҳуржон Бекниёзова, Римма Эрматова, Урганч туманида истиқомат қилаётган Хонимжон Бобожонова, Хонқа туманидан Муҳаббат Дўсова сингари кўплаб фахрий онахонлардан ҳам эшитдик.

Эркаклар мусобақасининг тегишли ёш тоифаларида Ислом Раҳмонов (Урганч тумани), Камолиддин Бекязов (Хазорасп тумани) ва Ғайрат Авазбоев (Гурлан тумани) биринчи ўринни эгаллади. 

- Ўзим Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хазорасп тумани ўқув-спорт техника клубида мураббий бўлиб ишлайман, - деди веломарафоннинг 31-45 ёшлилар ғолиби Камолиддин Бекязов. - Бундай мусобақада илк бор қатнашаяпман. Омадни қаранг, зафар қучдим. Насиб қилса, бундан кейин ҳам иштирокимни тўхтатмайман. Ҳатто, буни фарзандларимга ҳам тавсия қиламан.

Тадбирнинг ёпилиш тантанаси байрамга айланиб кетди. Хоразмча шўх куй ва қўшиқлар янграб даврага файз олиб қирди. Ўз навбатида веломарафон қатнашчилари рақсга тушиб, маданий хордиқ ҳам чиқаришди.

Тақдирлаш  маросими аввалида Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси Инновация ва ахборот технологиялари бўлим мудири К.Норқулова сўзга чиқиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишиб, барчани ўзига хос байрам билан муборакбод этишди.

Навбати билан ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, номинацияларга лойиқ кўрилган спортчилар муносиб тақдирланишди. Ушбу тадбир доирасида велоспорт бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритган  Бекзод Раҳимбоев ҳам шарафланди. Унга замонавий спорт велосипеди туҳфа этилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг