UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

03 фев 12:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Урганчда “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” чоғида спортчиларга совғалар улашилди

Теглар :  УрганчХоразм
Хоразм вилоятининг Урганч туманида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди.

Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ва аҳамиятли ташаббус доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги Ғайбу саноат касб-ҳунар коллежида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт, маданият, халқ таълими бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларни бугунги кундаги мавжуд муаммолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

 

Учрашув чоғида вилоят ҳокими Ф.Эрманов туман ёшларининг маданият, спорт, санъат, ахборот технологиялари ҳамда китоб ўқишга қизиқишини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, бу борада яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди.  

- Воҳамизнинг шаҳар ва туманларида ўтказилаётган учрашувлар фойдадан ҳоли бўлмаяпти, - дейди Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов. - Бинобарин, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш йўлида уюштирилаётган бундай тадбирлар ўғил-қизларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этишлари учун имкониятлар яратиб бериш масалалари ижобий ҳал қилинаётир. Табиийки, бу спортчи ёшларимизни ҳам изланишлар, янги ютуқлар сари талпинтирмоқда. 

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”нинг аҳамиятли жиҳати яна шунда бўлдики, унда Урганч туманида вояга етган спортчиларнинг муваффақиятлари, жумладан, айни пайтда “Токио-2020” Олимпиадаси йўлланмаси учун очколар жамғараётган дзюдочи Алишер Юсупов ва пневматик милтиқдан ўқ отиш устаси Олима Комилованинг фаолияти ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими туман ёшларига бешта йўналиш бўйича совғалар топширди. Улар орасида гимнастика, теннис, шахмат-шашка ва бошқа кўплаб спорт турларининг анжомлари бор эди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг