UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0 16:45Мбаппе "Реал" сабаб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган 0 16:24Камшибек Конкабаев Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги ҳақида гапирди 0 16:01Рим "Мастерс". Циципас Штруффни енгиш учун 2,5 соат вақт сарфлади 0

23 июн 14:22
Янгиликлар

Бошқалар

Урганчда қўл жанги усталари куч синашди ФОТО

20-23 июнь кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича Республика турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 14-15 ва 16-17 ёшли ўсмирлар, 18 ёшдан катта бўлган аёллар ва профессионал спортчилар иштирок этди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 300 нафардан зиёд қатнашчи ўз маҳоратини синовдан ўтказди.   

Якуний натижаларга кўра, 14-15 ёшли спортчилар биринчилигида И. Нурмуҳаммедов (36 килограмм вазн тоифаси), М. Раҳмонов (39 кг.), Р. Мирзаолимов (55 кг.), И. Акромов (60 кг.), Д. Абдуллаев (65 кг., барчаси Андижон вилояти), Д. Абдурасулов (42 кг., М.Умаров спорт клуби, Фарғона), Н. Нормуҳамматов (46 кг.,Тошкент вил.), С. Ҳотамов (50 кг., Жиззах), З. Сабуров (70 кг., Қорақалпоғистон), А. Нажмиддинов (75 кг., Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби), Д. Абдуллажонов (+75 кг., Сирдарё) шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди.

16-17 ёшли қўл жанги усталари  9 вазн тоифасида ўзаро куч синашишди. Ушбу беллашувларда  Ж.Абдусаломов (42 кг., Фарғона), Ш. Тангиров (46 кг.), Б. Ғуломов (50 кг., иккаласи Сирдарё), А. Рустамов (55 кг.), А. Расулов (70 кг., иккаласи Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби), С. Ишчанов (60 кг.), Ж. Ниёзолимов (80 кг., иккаласи Хоразм), А. Ўринбоев (65 кг.), У. Ризаев (75 кг., Навоий), Ш. Мўминов (-85, Жиззах).

Шунингдек, 18 ёшдан катта бўлган аёллар саккиз вазн тоифасида баҳс юритишди. Бу баҳсларда Д. Каримова (45 кг., Навоий), С. Ражабова (50 кг.), Ф. Алламуродова (70 кг., иккаласи Сирдарё), М. Қувондиқова (55 кг.), З. Қипчоқова (+75 кг., иккаласи Жиззах), С. Жалолиддинова (60 кг.,Андижон), М. Суярова (65 кг., Самарқанд), С. Рўзиматова (75 кг., Хоразм) биринчи ўринни эгаллади.

Профессионал қўл жанги усталари орасида Р. Темиров (60кг., Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клуби), Ж. Саидназаров (80 кг.), У. Мадримов (85 кг., иккаласи Хоразм) турнир ғолибига айланишди. 

Турнирнинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Фурсатдан фойдаланиб, турнир қатнашчилари ва меҳмонлари билан ҳам мухтасар суҳбатлашдик.

Абдурашид РАҲИМОВ (мусобақа бош ҳаками, Тошкент)

- Ташкилотчилар турнирга яхши тайёргарлик кўришганини кўнгилдан ҳис қилдик. Жамоаларни кутиб олиш, жойлаштириш ва овқатлантириш борасида муаммога дуч келинмади. Мусобақамиз ҳам ҳар жиҳатдан юқори даражада ташкил этилди. Албатта, бу спортчиларимизга куч ва ғайрат бағишлади, ғалабага бўлган иродаларининг тўла намойиш этишди. Бундан мамнунмиз, албатта. Ўз навбатида спортчиларимиз қадимий Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, юртимизнинг гўзал тарихий обидалари ва асори-атиқаларини ҳам мириқиб томоша қилишди. Бу ҳам ўзига хос қувончли дақиқаларни туҳфа этди.

Шокир МАДАМИНОВ (Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи)

- Жорий йилнинг ўтган даври вилоятимиз спорти тарихида ўзига хос из қолдирди. Бинобарин, шу фурсат ичида воҳамизда кўплаб халқаро ва республикамиз миқёсида нуфузли мусобақалар ташкил этилди. Ҳар бири ўз моҳияти ва аҳамиятига эга. Ўтказилаётган бундай тадбирлар халқимиз, хусусан, ёшларимизга  қувончли ва файзли лаҳзаларни улашмоқда. 

Мирзаориф ОРИФЖОНОВ (мусобақа совриндори, Фарғона)

- Марғилон шаҳрида яшайман. Қўл жанги спорти билан шуғуллана бошлаганимга унча кўп бўлмади. Шунга қарамай, вилоятимиз биринчиликларида фахрли ўринларни эгаллаб келяпман. Республика мусобақасида эса илк бор қатнашишим. Дебютимдан қониқиш ҳосил қилдим. Ваҳоланки, тажрибали рақибларим орасида бронза медалини қўлга киритиш осон эмас. Насиб қилса, келгуси жангларда биринчи ўрин учун курашишни мақсад қилдим.

Муродбек БЕКЧАНОВ (методист) 

- Бир неча кун мобайнида мамлакатимизнинг энг сара қўл жангги усталарининг маҳоратидан баҳраманд бўлдик, Улар беллашувларга жиддий тайёргарлик кўриб келишганини исботлашди. Эътиборлиси, бу спортчилар нафақат жисмонан соғлом руҳда вояга етаётганини, ватанимизга садоқатли инсон сифатида камол топаётганини намоён этишди. Буни кўриб хурсанд бўлдик. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ Урганчдан сайтимиз учун махсус тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг