UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

30 июн 15:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Урганчда “Ёшлар куни”га бағишланган оммавий югуриш марафони ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб оммавий югуриш марафони уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш борасидаги 5 та муҳим  ва аҳамиятли ташаббуси замирида Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби эзгу ниятлар мужассамдир.

Маълумки,ташаббуснинг иккинчиси - ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этишга, спорт иншоотлари қувватини оширишга, ундан унумли ва мақсадли фойдаланишга қаратилган бўлиб, у бугунги кунда ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда. Бу бугун “Ёшлар куни” муносабати билан Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб уюштирилган оммавий югуриш марафони мисолида ҳам исботини топди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида ташкил этилган марафонда воҳанинг турли ҳудудларидан келган харбий хизматчилар, олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари югуриш борасида маҳоратини намойиш этишди.

Марафон ғолиб ва совриндорлари:

Ҳарбий хизматчилар ўртасида

1. Исломбек Усмонов 

2. Рашидбек Пирниёзов 

3. Абдулазиз Шоёқубов

Касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида (Қизлар)

1. Ҳулкар Жуманиёзова 

2. Муниса Ҳайитбоева 

3. Моҳичеҳра Бозорбоева

Ўғил болалар

1. Йўлдошбек Йўлдошев 

2. Миржалол Кенжаев 

3. Соҳиббек Ражабов

Талабалар ўртасида (Қизлар)

1. Маҳфуза Эгамова

2. Зулфияхон Болтаева 

3. Бону Раҳимова

Ўғил болалар

1. Сирожбек Нурметов 

2. Сардорбек Галдиев

3. Муҳаммад Қурбонов

Марафон ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими Жалолиддин Мангуберди хиёбонида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни юқори савияда ўтказишга ҳисса қўшган ҳарбий қисмлар, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ва бошқалар ташаккурнома билан тақдирланди. Кейин эса марафонда юқори натижа кўрсатган спортчиларга  тантанали равишда диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

- “Ёшлар куни”га бағишлаб ўтказилган югуриш марафонида қатнашганимдан жуда хурсандман, - деди Урганч давлат университетининг жисмоний маданият факультети талабаси Махфуза Эгамова. - Ёшлигимдан спорт билан шуғулланиб келаман. Шу сабаб бўлса керак, бугунги тадбирда биринчи ўринни эгалладим. Бундан жуда хурсандман. Насиб қилса, келгусида олийгоҳни тугатиб, билим ва тажрибамни ёшларимизни маънан ва жисмонан соғлом руҳда вояга етказиш йўлида сарфлашни ният қилганман. Ваҳоланки, юртимизда олиб борилаётган хайрли ислоҳотларга улуш қўшиш барчамиз учун шарафли бурчдир.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, марафон доирасида ҳарбий техникалар, жанговор қуроллар, шунингдек, спортнинг техник ва амалий турларидан авиамодель, картинг, пневматик қуроллар, спорт мотоцикли ва велосипедлари кўргазмаси ташкил этилди. Спорт байрами тарзида ўтказилган ушбу мусобақа нафақат иштирокчилар, қолаверса, вилоят маркази аҳолиси ва меҳмонларида илиқ таасуротлар қолдирди.    

Асосийси, жойларда уюштирилаётган бундай спорт тадбирлари аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшлар ўртасида спортни янада оммавийлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, спорт - соғлик гаровидир!

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг