UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

06 фев 09:26
Янгиликлар

Гандбол

Урганчдаги спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мусобақа ўтказилди

Теглар :  Гандбол
Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида гандбол бўйича СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ҳаётга тадбиқ этиш, ёш спортчиларни маҳоратини ошириш ҳамда уларни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишини таъминлаш мақсадида уюштирилган мусобақада “Ёшлик” жамоаси (тренери Мансур Бобожонов) зафар қучди. Иккинчи ўринни “Ёшлик-2” жамоаси (тренери Азамат Рўзимбетов) эгаллади. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан  СЎЕАИБЎСМ жамоаси (тренери Рустам Ботиров) жой олди. Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

Мазкур биринчиликнинг аҳамиятга молик жиҳати шундан иборат бўлдики, мусобақа қатнашчилари СЎЕАИБЎСМнинг “Спорт музейи”га ҳам ташриф буюришди. У ерда спорт мактаби директори Жамоладдин Абдуллаев ёшларга маҳорат маскани, унинг таниқли спортчилари ва улар томонидан қўлга киритилган салмоқли ютуқлар ҳақида атрофлича сўзлаб берди. Ўз навбатида ёш гандболчилар спорт мактабининг тарихи ва муваффақиятлари акс этган фотосуратлар,  диплом ва фахрий ёрлиқлар ҳамда кубокларни мириқиб томоша қилишди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг