09 ноя 11:00
Янгиликлар
Теннис
US Open-2015 финалчиси Роберта Винчи фаолиятини якунламоқчи
Италиялик теннисчи Роберта Винчи яқин ҳафталарда ўзининг профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди.
33 ёшли Роберта жорий теннис мавсумини WTA рейтингида 18-ўринда якунлади. Ўтган йили у “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг финалига қадар етиб бориб, мусобақа вице-чемпионига айланган эди.
Винчи фаолияти мобайнида дугонаси Сара Эррани билан бирга айнан “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг жуфтлик баҳсларида беш бор зафар қучган. Бу йил италиялик теннисчи Санкт-Петербургдаги турнирда бош мукофотни қўлга киритганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар