UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0

13 янв 11:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик - Бриедис: Боксчилар оладиган гонорар суммаси маълум

Бутунажаҳон бокс суперсериясининг ярим финалидан ўрин олган бирлаштирувчи чемпионлик жангида боксчилар оладиган гонорар суммаси маълум қилинди.

Бўлажак жангда WBO йўналиши чемпиони украиналик Александр Усик (13-0-0, 11 КО) WBC чемпионлик камари соҳиби латвиялик Майрис Бриедисга (24-0-0, 18 КО) қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жанг 27 январь куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида бўлиб ўтади. Суперсериянинг иккинчи ярим финал жанги эса 3 февраль куни Сочи шаҳрида россиялик Марат Гассиев ҳамда германиялик Юниер Дортикос ўртасида ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Усик - Бриедис ҳамда Дортикос - Гассиев жангидаги тўрт боксчининг бари 800 000 доллардан гонорар олишади. Жуфтликларда ғолиб бўлган боксчиларга яна 800 000 доллар мукофот пули берилади.  


Эътиборлиси, финал жанги қатнашчилари ўз ҳамёнларини 2 миллион долларга бойитиб олишади. Якунда чемпион бўлган чарм қўлқоп устасига яна қўшимча 2 миллион доллар тақдим этилади. Чемпион умумий 5 миллион 600 минг долларга эга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангларга чипталар 11 декабрь кунидан сотувга чиқарилган эди. Чипталарни 50 еврога харид қилиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг