02 янв 16:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усик чемпионлик камарини Хантердан ҳимоя қилиши мумкин
Профессионал бокснинг биринчи оғир вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони украиналик Александр Усик ўзининг чемпионлик ҳимоя жангини 18 март куни ўтказади.
Маълумотларга қараганда, Усикнинг рақиби америкалик боксчи Майкл Хантер бўлади. Ҳозир бу хабар расман тасдиқлангани йўқ.
Лекин жанг санаси маълум. Александр Усик 18 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида рингга кўтарилади.
Бўлажак бокс оқшомининг марказий жанги эса ўрта вазнда учта йўналиши чемпиони бўлиб турган Геннадий Головкин иштирокида ўтказилади. Қозоғистонлик боксчи Дэниэл Жейкобс билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Фикрлар