14 июл 08:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усик IBF рейтингидан чиқарилди
Украиналик профессионал боксчи Александр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) рейтингидан чиқарилди.
Гап шундаки, Усик WBO йўналиши чемпиони Кшиштоф Гловацки билан ўзаро жанг ўтказиш бўйича келишиб олган. Бу билан у WBO йўналишини танлаган. IBF ташкилоти раҳбарияти эса уни ўз рейтингидан чиқаришга қарор қилди.
Шу пайтгача украиналик боксчи IBF рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турганди. Усик – Гловацки чемпионлик жанги 17 сентябрь куни Польшанинг Гданьск шаҳридаги 43 минг томошабинга мўлжалланган “PGE Арена” стадионида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Фикрлар