26 дек 16:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усикнинг эҳтимолли рақиблари саралаш жанги ўтказишади
Биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усикнинг эҳтимолли рақиблари ўзаро саралаш жангида рингга кўтарилишади.
Гап супероғир вазн тоифасидаги боксчилар - франциялик Карлос Такам ҳамда британиялик Дерек Чисора ҳақида кетмоқда. Бу икки боксчи учун реванш жанги ҳисобланади.
Шу йилнинг июль ойида ўтган илк жангда Чисора рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратган эди. Усикнинг промоутери Эдди Хирн агар украиналик боксчи супероғир вазн тоифасига кўтирилса, у ҳолда айнан Чисора ёки Такамга қарши жанг ўтказилишини айтганди.
Ҳавола :
Фикрлар