UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

03 фев 09:05
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW қоидалардаги ўзгаришларни тасдиқлади

Бирлашган кураш дунёси (UWW) томонидан мавжуд қоидаларга киритилган ўзгаришлар расман тасдиқланди.

1. Хавфли вазиятдаги қичқириқ 

Аввалги ҳолат: Хавфли вазиятдаги қичқириқ жазоланмаган

Янги қоида: Хавфли вазиятда агар курашчи қоида бузилмаган ёки жароҳат олмаган ҳолатдан ташқари баланд овозда қичқирса, бақирса "туше" баҳоси билан жазоланади

2. Актив ҳолат

Аввалги ҳолат: Ҳакамлар томонидан суст (пассив) ҳаракатли курашчига ҳужум учун 30 сония вақт бериларди 

Агар пассив ҳолатдаги курашчи техник ҳаракатни амалга оширса, унга бунинг учун балл берилади

Агар техник ҳаракатни актив ҳолатдаги курашчи амалга оширса, унга балл ёзилади

Техник ҳаракат бўлмаган тақдирда актив курашчига балл тақдим этилади

Янги қоида: Ҳакамлар томонидан пассив курашга ҳужум қилиш учун 30 сония вақт берилади

Агар пассив курашчи техник ҳаракатни амалга оширса, унга бунинг учун балл берилади

Агар техник ҳаракатни актив курашчи амалга оширса, унга бир балл ва қўшимчасига ҳаракатчанлик учун яна бир балл тақдим этилади

Агар пассив курашчи техник ҳаракатни амалга ошира олмаса, балл актив курашчига берилади

3. Гилам четидаги кураш

Аввалги ҳолат: Агар рефери курашдан "қочиш" ҳолатини аниқласа, унинг рақибига балл, ўзига эса огоҳлантириш бериларди

Янги қоида: Беллашув давомида "қочиш" ҳолати кузатилса, рақибга умумий икки балл (1+1), унинг ўзига огоҳлантириш берилади

4. Техник хато учун делегатнинг реакцияси

Техник делегат (мусобақа бош ҳаками) кечаётган курашга ўзи техник хатони кўриб қолган ҳолатда аралашади. Масалан, ҳакамлар маълум эпизод учун А томонга балл беришса, лекин таблода В курашчига балл акс этиб турган бўлса, техник делегат вазиятга аралашиши ва хатолик рўй берганини айтиш ҳуқуқига эга. Техник делегат ҳакамнинг қарорига фақат "челленж"ни қайта кўриш орқали аралашиши мумкин.

5. Қуръа

Квалификацион раундлар қуръаси энди тенгликни юзага келтириш учун "юқори-паст-паст-юқори" тамойилига асосан амалга оширилади. Бу ўзгариш орқали мусобақанинг қуръа сеткасида тенглик таъаминланади. Қуръа жараёнида рейтинги юқори курашчиларнинг сеткадаги жойлашувига ҳам худди шу усулда ёндашилади 

6. Шикоят (протест)

Мураббий берилган баллга 5 сония ичида ўз эътирозини билдириши мумкин 

7. UWW Бюроси U15, U17 (кадет) ва фахрийлар ўртасидаги мусобақаларда пассив ҳолат учун белгиланган оғзаки огоҳлантиришни бекор қилди. Бу уч ёш тоифасидаги мусобақалардаги бўлимларнинг давомийлиги U20 (ёшлар), U23 ва катталардаги вақт билан таққослаганда камроқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг