UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 авг 20:43
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW сентябрь ва октябрга мўлжалланган барча мусобақаларни бекор қилди

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Ижроқўмининг навбатдан ташқари онлайн-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда UWW аввалроқ сентябрь ва октябрь ойлари учун тасдиқланган барча мусобақаларни бекор қилган. Ижроқўм аъзолари бир овоздан ҳозирда бутун дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб рестарт, яъни мавсумни куз фаслининг дастлабки икки ойида давом эттирмасликка қарор қилишган. 

Халқаро тақвимдан ўрин олган мусобақалар орасида ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати (5-11 октябрь, Польша) ҳамда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати (19-25 октябрь, Шимолий Македония) ҳам бор эди.

"Дунёдаги коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни кузатишда давом этамиз, — деди UWW президенти Ненад Лалович. — Биз спортчиларнинг саломатлигини биринчи ўринга қўямиз. Хавф ортда қолганига ишонч ҳосил қилганимиздан кейингина курашчилар гиламга қайтишади".

Навбатдаги UWW Ижроқўм йиғилиши сентябрь ойида ўтказилиши маълум қилинди. Боиси, ноябрь ва декабрь ойларига мўлжалланган мусобақаларнинг тақдири ҳамон очиқлигича қолмоқда: ноябрда Финляндияда ўтиши режалаштирилган U-23 жаҳон чемпионати ҳамда декабрь ойида Сербияда ўтказилиши белгиланган ўсмирлар ҳамда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг