UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Евро-2024. Бугун Португалиянинг юриши бошланади 0 09:29Хамзат Чимаев бекор бўлган жангига илк бор муносабат билдирди 0 09:08Terra Wortmann Open. Медведев муваффақиятли старт олди 0 08:47Сабриэль Матиас: "Уни Австралияда нокаутга учратаман" 0 08:26"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр 0 08:05UFC'даги тожик - Муҳаммад Наимовнинг рақиби ўзгарди 0 07:44Исраэль Адесаньянинг рақиби ва жанг санаси маълум. У яна камар учун жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:23Ҳасанбой Дўсматов 17 йил олдинги архив сурати билан бўлишди + ФОТО 0 07:02"Порту" "Барселона" ҳимоячисини харид қилиши мумкин 0 23:25Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиадаси учун яна иккита йўлланмага эга чиқди! 0 19:18Алекс Перейра: "Қисқа вақт ичида жангларни қабул қилиш мен учун янгилик эмас" 0 18:53"Усик Фьюри учун кучлилик қилади, реваншда ҳам шу нарса такрорланади" - Шон-шараф зали аъзоси 0 18:30"Ҳафагарчилик йўқ". Чендлер жанг бекор қилинганидан сўнг Макгрегорга мурожаат қилди 0 18:08Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти 0 17:47Анвар Анваров яна шоҳсупада, бу сафар олтин! 0

10 авг 18:14
Янгиликлар

Шахмат

“Уйда қол – ғалаба қозон”: Бугун шахмат бўйича онлайн мусобақанинг иккинчи тури бошланади

Теглар :  Шахмат
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин даврида юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштириш, аҳоли орасида спортнинг шахмат турини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йил 20 июлдан онлайн шахмат мусобақасига старт берилганди.

“Уйда қол – ғалаба қозон” шиори остида ташкил этилган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида қатнашиш учун шу кунгача 3 500 нафардан ортиқ юртдошимиз CHESS.COM сайтида “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги” https://www.chess.com/club/uzbekiston-respublikasi... саҳифаси орқали рўйхатдан ўтишгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ бу сўнгги чегара эмас ва мусобақада қатнашиш истагидаги юртдошларимиз бемалол, ҳозирнинг ўзидаёқ юқорида кўрсатилган манзил орқали рўйхатдан ўтишлари ва шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасига қўшилишлари мумкин.

Бугун, 10 август куни ушбу онлайн мусобақанинг иккинчи турнирига старт берилади. Иккинчи турнир ўйинларига 19 августда якун ясалади.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир турнир якунига кўра энг кучли 10 нафар шахматчи саралаб олинади. Улар эса жорий йилнинг 20 декабрида Тошкентда ўтказиладиган Grand Finalда қатнашиш ҳамда мусобақа ғолибига айланиб, Spark автомобилини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишади. Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг. Карантин даврида шахмат ўйнанг ҳамда Янги йилни янги автомобиль билан кутиб олинг!

Ўйинлар ҳар куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Барчага омад тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг