UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

10 май 21:26
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! #sportchallenge челленжи якунига етди, танловга 20 мингдан ортиқ юртдошимиз қамраб олинди

6 апрель – Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни муносабати билан ташкил этилган #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли ҳам якунига етди.

Карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган ушбу акция ватандошларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Буни челленжга юртдошларимиз 10 мингдан ортиқ видеороликлар юборишганидан ҳам билиш қийин эмас.

Челленж шартларига кўра, юртдошларимиз уй шароитида ва оила аъзолари даврасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилишлари керак эди. Танловга келиб тушган аксарият видеороликларда бутун оила аъзолари қатнашганлигини инобатга олсак, челленжга камида 20 минг, балки ундан ҳам кўпроқ юртдошларимиз қамраб олинди.

Бугун якунланган челленжнинг иккинчи фасл сўнгги турига ҳам мингга яқин видео келиб тушди. Улар орасида Навоий вилояти Нурота туманида истиқомат қилувчи Ҳайитовлар оиласи томонидан юборилган видеоролик кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди. Унда 86 ёшли буви ҳамда уларнинг 68 ёшли ўғли ва 63 ёшли келини фарзандлари-ю набиралари билан бирга жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётгани акс этган.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра бу сафар қуйидаги роликлар ғолибликка муносиб кўрилди:

1-ўрин: Тошкент шаҳар Миробод туманида истиқомат қилувчи Аҳмедбабаевлар оиласи;

2-ўрин: Навоий вилояти Нурота тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Ҳайитовлар оиласи;

3-ўрин (иккита): Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилувчи Нормўминовлар ҳамда Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи Исломовлар оиласи.

#уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжи якунига етган бўлса-да, спорт ихлосмандлари асло зерикиб қолишмайди. Эртадан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган янги акция – шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Шундай экан, спорт билан ўйинда қолинг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг