UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0

22 апр 07:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Uzbek Tigers”: 3та ғалаба ва 3та мағлубият билан гуруҳда иккинчи бўлдик

Хабар берганимиздек, кеча Россиянинг Пермь шаҳрида Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) доирасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Унда Россиянинг “Patriot  Boxing  Team” жамоаси юртимизнинг “Uzbek Tigers” боксчиларини қабул қилди. Бу жамоаларнинг Тошкентда ўтган илк жангида чарм қўлқоп усталаримиз 5:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Жавоб учрашувига мураббийларимиз иккинчи таркибни олиб боришди. Боиси чорак финал масаласи муддатидан аввал ҳал қилиб бўлинган эди. Шунга қарамай, захирадаги боксчиларимиз ҳам ижобий натижа қайд эта олишди.

Учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. “Uzbek Tigers” жамоасидан Аброржон Қодиров ва оғир вазндаги Мирзобек Ҳасанов ўз жангларини ғалаба билан якунлашди.

Шу тариқа, “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси “С” гуруҳида 3та ғалаба ва 3та мағлубият билан 2-ўринни эгаллади. 11 очкога эга боксчиларимиз чорак финалда бош мукофот учун курашни давом эттиришади.


“Patriot  Boxing  Team” - “Uzbek Tigers” - 3:2

52 кг: Аброржон Қодиров - Вячеслав Ташкараков 3:0

60 кг: Улуғбек Дўсмуродов - Константин Богомазов 0:3

69 кг: Одилжон Аслонов - Артём Зайцев 0:3

81 кг: Мадияр Саидраҳимов - Павел Силягин 1:2

+91 кг: Мирзобек Ҳасанов - Артём Сусленков 3:0


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 апр 17:52:45
Bek
Чорак финал бахсларида регламентга кўра барча 10 вазн тоифасида жанглар бўлиб ўтади. Бу жанглар Осиё чемпионати арафасида бўлганлиги учун асосий таркиб боксчилари катта эхтимол билан жалб қилинмайди.
   
22 апр 17:40:40
Aslanbek
Против Кубинцев могут противостоять только следующая пятёрка: Исроил Мадримов, Бектемир Меликузиев, Хасанбой Дусматов, Шахрам Гиёсов и Шахобиддин Зоиров.
   
22 апр 17:20:41
Bek
Ха рақибимиз катта эхтимол билан Куба яна сафарда. Ўтган йилги сценария такрорланади шекилли 10-0.
   
22 апр 17:19:08
Bek
Ха Мадиёр бу ёшда 81 кг вазнни ушлаб қола олмаса керак. Уни бўйи қўлларининг узунлиги айнан 91 кг учун мос. Яқин йилларда 91 кг.да ажойиб боксчига эга бўлсак керак.
   
22 апр 16:46:46
Ангрен
Улугбек Дусмуродов купрок велосипедчи вазифасини бажарди рингда. Одилжон Аслановга тезлик хамда техника озгина етишмади. Мадиёрга гап булиши мумкин эмас, Бу ёшда номдор ракибга карши жудаям ажойиб жанг утказди. Тезлик хам жойида. Агарда химоя устида иш олиб борилиб, химоя жойига куйилса, яна бир юлдуз боксчига эга буламиз. 91-кг да айнан шундай боксчи етишмай турибти хозир
   
22 апр 16:25:11
Ангрен
Биз гурухда 3-уринда колдик. Админлар WSB регламентини чунасизларми ози? Бу сизларга футбол эмас, узаро натижаларга каралмайди бетта. Кейинги боскичдаги ракибимиз Куба. Ана энди хакикаттан хам кейинги боскичдаги ахволимиз анча огир. Хаммасига узимиз айбдормиз. Хуллас етиб келдик.
   
22 апр 13:27:29
Bek
Тўғри ҳисоб очилиши керак бўлган пайтда очмадию, очилиши шарт бўлмаган ҳолатда очди...
   
22 апр 12:09:25
Bek
Бунга аниқ тасдиқланган хабарми? Чунки WSBнинг расмий сайтида биз гуруҳда 3-ўринни эгаллаган ҳолда турибмиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг