UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Двалишвили Хабиб, Жонс, Холлоуэй ва Жонсоннинг натижасини янгилади 0 13:35МДҲ ўйинлари: бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг қилади 0 13:12Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 0 12:39Алекс Перейра Анкалаевни мағлуб этгандан сўнг нималар деди? 0 12:07Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0 11:30ФОТО Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда жанг қилади(ми?) 0 10:52Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 10:30Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларига ҳам қуръа ташланди 0 10:00Анкалаевни нокаут қилган Перейра, Двалишвилида муваффақиятли ҳимоя ва UFC 320 турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 09:51Даҳшат! Алекс Перейра Магомед Анкалаевни биринчи раунднинг ўзидаёқ муддатидан аввал мағлуб этиб, камарини қайтариб олди! 1 09:46"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи 0 09:25Чемпион Мераб Двалишвили Кори Сэндхагенга имкон қолдирмай, ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди 0 08:51III "МДҲ ўйинлари". Бугун аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади 0 08:30UFC 320. Иржи Прохазка Раунтрини нокаутга учратди 0 07:49Магомед Анкалаев ва Алекс Перейранинг гонорарлари маълум қилинди 0

05 янв 18:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Uzbek Tigers": Дўсматов жамоа шарафини ҳимоя қилади, Ғоибназаров ва Тўлаганов таркибда йўқ

Теглар :  Uzbek TigersБокс
Бир ойдан сўнг жаҳон бокс серияси (WSB) мусобақаларига старт берилади.

Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Uzbek Tigers турнирга тайёргарлик бошлади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати эса «Дарё»га Uzbek Tigers таркибига кириши мумкин бўлган 30 нафар боксчи номини тақдим этди.

Боксчилар 10 та вазн тоифасига ажратилган бўлиб, ҳар бир вазн учун 3 нафардан номзод танлаб олинган. Улар орасида Рио—2016 Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Фазлиддин Ғоибназаров ва бронза медали эгаси Рустам Тўлаганов каби номлар йўқ. Қайд этиш керак, Рустам Тўлаганов яқиндагина оила қурганди.

Улар қаторида Рио—2016 иштирокчиси бўлиб, якунда медалларсиз қолган Элшод Расулов ҳамда Хуршид Тожибоев каби боксчилар ҳам термага ёрдам бермайди.

Чемпионлардан Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг) ва Шаҳобиддин Зоиров (-56 кг) Uzbek Tigers шарафини ҳимоя қилишга даъвогарлар сафида бор. Рио—2016 медалларини қўлга киритган боксчилардан Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг) каби спортчилар ҳам машғулотларга киришган.

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганига қарамай, якунда терма жамоа сафидан тушиб қолган Элнур Абдураимов -64 килограм вазн билан рўйхатга қўшилган. Риода Ўзбекистон байроғини кўтариб чиққан, бироқ якунда совриндор бўла олмаган Баҳодир Жалолов ҳам Uzbek Tigers асосий таркиби учун кураш олиб боради.

Маълумот учун, Uzbek Tigers ўз гуруҳида Россиянинг Russian Boxing Team, Қозоғистоннинг Astana Arlans ҳамда Хитойнинг China Dragons жамоаларига қарши кураш олиб боради. Биринчи жанглар 3 февраль куни Хитойда бўлиб ўтади.

Astana Arlans жамоаси 2013 ва 2015 йилги турнирларда ғолибликни қўлга киритганди. 2014 ва 2016 йилларда эса чемпионлик Кубанинг Cuba Domadores’га насиб қилган. Uzbek Tigers 2016 йилги мавсумдан бошлаб турнирга қўшилган бўлиб, ярим финалга қадар етиб борган ва ўша босқичда Куба жамоасидан енгилган. Cuba Domadores ғалабаси билан якунига етган финал ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 янв 18:34:12
MR.Bek
UzTigersga omad 2017-yil chempionlik bizniki.Uztigersga Fazliddin Gaibnazarovni qo'shish kerak edi
   
05 янв 22:54:42
Bek
Кейин нима учун боксчилар вазни ўзгариб қолган. Яъни Бектемир 81, Шахобиддин 56 ва Муроджон 60
   
05 янв 22:42:34
Bek
Таркибда тажрибали Хуршид Тожибоевнинг бўлиши жамоанинг яхши натижани қўлга киритишига ёрдам берар эди. Сабаби Элнур Абдураимовнинг бошқа вазнга ўтиши ва Хуршиднинг таркибга кирмаганлиги жамоада 60 кг вазн тоифасининг кучсизланишига сабаб бўлиши мумкин.
   
05 янв 21:03:44
shahzod xojayli
Olg'a uzbek tigers 2017 yilda champion bolish navbati uzbeklarga keldi!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг