UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

02 апр 14:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Uzbek Tigers” гуруҳнинг сўнгги баҳсини қачон ва кимга қарши ўтказади?

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсуми доирасидаги гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувлари 22 апрель куни ўтказилади.

Шу куни кетма-кет учта ишончли ғалабага эришган мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси гуруҳнинг сўнгги баҳсини меҳмонда Россиянинг “Patriot Boxing Team” боксчиларига қарши ўтказади.


22 апрель кунига белгиланган жанг ушбу гуруҳдан чорак финалга йўлланма оладиган жамоа номини аниқлаб беради. Кеча ҳар икки жамоа ўз жангларини ғалаба билан якунлашди.


Россиялик боксчилар Қозон шаҳрида Хитойнинг “China Dragons” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. “Uzbek Tigers” жамоаси эса Тошкентда гуруҳ пешқадами Қозоғистоннинг “Astana Arlans” боксчиларидан 4:1 ҳисобида устун келди. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
03 апр 16:55:57
Ангрен
Камида б р очко кулга киритишимиз керак, кейинги боскичга юл олишимиз ун
   
03 апр 16:55:57
Ангрен
Камида б р очко кулга киритишимиз керак, кейинги боскичга юл олишимиз ун
   
03 апр 09:29:11
Bek
Олимпиада ўйинларидан сўнг юзага келган вазият, яъни баъзи боксчиларимизнинг фаолиятини тугатиши (Элшод Расулов, Рустам Тўлаганов, Хуршид Тожибоев), баъзиларининг эса профессионал боксга ўтиши (Фазлиддин Ғоипназаров) ва айрим боксчиларинг ўз вазнини ўзгартириши (Шахобиддин Зоиров, Муроджон Ахмадалиев, Эльнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқузиев, Зухриддин Махкамов ва Мирзобек Хасанов) ўзбек хаваскор боксида анчайин бўшлиқ юзага келишига сабаб бўлди. Бунинг оқибатида ўз вазн тоифасида Хасанбой Дўсматовдан бошқа яққол етакчи йўқ ва бу боксчиларимиз томонидан ўтказилаётган жангларда яққол кўриниб қолмоқда. Бу бўшлиқни тўлдириш учун биринчи навбатта бугунги кунда ўз вазн тоифасида яққол етакчи ким шу масалага аниқлик киритиб олиш зарур. Бунинг учун ички чемпионат ва махаллий мусобақаларга барча терма жамоа боксчиларини жалб этиб, мухлислар кўз ўнгида ким аслида 1-рақам бўлишга муносиб эканлигига ойдинлик киритиб олиш зарур. Шу билан бир қаторда фақат бир неча боксчиларга ишонч билдиравериш бошқа боксчиларда норози кайфиятнинг юзага келишига ва уларнинг фаолиятини тугатиш ёки профессионал боксга ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг