UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

17 фев 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Uzbek Tigers" жанг ўтказади, бу ҳақида Умид Аҳмаджонов маълум қилди

Шу кунларда баъзи оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида иштирок этаётган «Uzbek Tigers» клубининг фаолияти тугатилиши, Ўзбекистон жамоаси мусобақадан чиқариб юборилиши хақидаги миш-мишлар авж олди.

"Энг аввало бу хабарларнинг барчаси асоссиз бўлиб, аксинча Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида уч йилдан буён мунтазам иштирок этиб келаётган «Uzbek Tigers» жамоасини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган жангларни янгича форматда, мухлислар учун хақиқий бокс шоуси даражасида ташкил этиш ниятида кенг кўламда иш олиб бормоқда. 

Маълумки, бугунги кунда ўзбек бокс мактаби бутун дунёга маълум ва машҳур. Унинг ўз шонли тарихи ва анъаналари мавжуд. Рио-2016 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг умужамоа ҳисобида биринчи, Гамбург 2017 жаҳон чемпионатида эса иккинчи ўринни эгаллаши сўзимизга исбот бўла олади. Аммо шу билан биргаликда айни паллада Республикамизда кўпгина спорт турлари қаторида Ўзбекистон бокс федерациясининг фаолияти ҳам ислоҳотларга мухтож  эканлигини айни хақиқат. Сир эмаски амалга ошириладиган ҳар бир ислоҳот ва янгилик энг аввало ушбу соҳани янада ривожлантиришга, уни замонавий босқичга олиб чиқишга, ютуқлар салмоғини оширишга хизмат қилиш керак. 

Айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган холда Миллий олимпия қўмитаси Олимпия ва Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда делегациямиз ҳисобига энг кўп совринлар тақдим этадиган бокс спорт турини янада ривожлантириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ташкил этиладиган халқаро ва маҳаллий мусобақалар нуфузини оширишга бел боғлаган. 

Бугунги кунда мамлакатимизда спорт шахсан юртбошимиз, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёвнинг назоратида турибди. Сўнгги пайтларда биргина спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган қанчадан қанча қарор ва фармонлар эълон қилиниши ҳам фикримизга исбот бўла олади. Шак-шубҳа йўқки бугун олиб борилаётган улкан ҳажмдаги меҳнатлар самарасини барчамиз насиб қилса Токио-2020 Олимпия ўйинларида кўрамиз. «Uzbek Tigers» эса ўз фаолиятини янги форматда, янги мақсадлар билан давом эттиради" – деди МОҚ Президенти. 

Маълумот учун, «Uzbek Tigers» Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)даги навбатдаги иккита жангини мамлакатимизда ўтказади. 27 февраль куни юртимизда Кубанинг “Cuba Domadores” клуби меҳмон бўлса, 1 март куни Колумбиянинг "Colombia Heroicos" клубини кутиб оламиз. Мазкур беллашувларни юқори савияда ташкил этиш, мухлисларга хақиқий спорт байрами муҳитини яратиш мақсадида жангларни Тошкентда ўтказиш қарори қабул қилинди. Ҳар иккала учрашув Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия юртимиз спорт мухлисларини 27 февраль ва 1 март кунлари боксчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун “Универсал” спорт мажмуасига чорлаб қолади. 

Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси спорт мухлисларидан турли ҳил интернет сайтларида эълон қилинаётган провакацион характерга эга мақола ва хабарларга алданмасликни сўрайди. Мамлакатимиз спорти ва олимпия ҳаракатига оид энг холис хабарлар биринчи навбатда Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
18 фев 15:12:35
Botir
Ollohimga shukr!!!!!!
   
17 фев 21:28:31
SPRINTERshashist
Эшитишмча боксни хомийси Шерзод олимпиадами ва жахон чемпионатида қатнашган боксчиларимизни мукофот пулларидан ўзига ушлаб қолибди. Кейин боллар Шерзод устидан ёзиб юборишибди. Хуллас, хомийлик бўш бўлиб қолганидан кейин бу миш мишлар чиқди шекели
   
17 фев 21:28:07
♥♥♥BOKS UZB♥♥♥
Mana buni adolat desa boladi,bolarkanuu malades 27-fevralni intizorlik bilan kutamiz bokschi akalar omad silarga Kubaliklar "bilmappanga ulgurmasin"bokkk bokkk pakrrr pakrrrr paqqillatib tashlanglarrr.Ringga chiqgan vaqtlaringda unitmanglarr sizlarni butun O'zbek xalqi jon jaxtlari bilan,katta hayajon bilan qollab quvvatlaydii xudo xoxlasa 6:5ga yutasilar INSHALLAH
   
17 фев 21:26:17
SPRINTERshashist
Умид ака мухлисларини ичидагига эътибор беряпти. Рахмат ока. Барака топинг!
   
17 фев 21:26:04
SPRINTERshashist
Умид ака мухлисларини ичидагига эътибор беряпти. Рахмат ока. Барака топинг!
   
17 фев 20:57:30
Ruzimurod
Eeeeeeeeeeeeeeeee gap yuq juda xursand buldik bokschilarimizga omat tilayman
   
17 фев 17:39:22
Pusat Çakır
Umid axmadjonovga raxmat. Xudo xoxlasa bokschilarimiz bu ishonchi oqlashadi.
   
17 фев 17:05:20
Axmad Ruzmirodov
Malades gap yuq
   
17 фев 16:56:47
surkhan1122
Биз ҳам бир марта бокс кўрмоқчи эдик, эҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ
   
17 фев 16:55:37
Husniddin Mirzaliyev
Гап йўқ ака!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг