05 фев 11:29
Янгиликлар
Бокс/ММА

“Uzbek Tigers” жойлашган гуруҳда иккинчи баҳс ўтказилди
Россия пойтахти Москва шаҳрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) гуруҳ босқич доирасидаги яна бир учрашув бўлиб ўтди.
Россия ва Қозоғистон жамоалари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар, яъни “Астана Арланс” боксчилари мезбонларнинг “Patriot Boxing Team” жамоасини бироз кутилмаган 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.
Айнан мана шу гуруҳда “Uzbek Tigers”, яъни “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси ҳам иштирок этяпти. Кеча боксчиларимиз сафарда Хитой жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар