UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди + ФОТО 0 15:28Иккинчи ракеткани мағлуб этган Фомин финалга йўл олди 0 15:07Бугун Саидёқуб Қаҳрамонов ва яна икки ҳамюртимиз Дубайда жанг қилади (Барча маълумотлар) 0 14:46Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор? 0 14:25Арина Соболенко 1/4 финалда тўхтатилди 0 14:04Расман. Жамал Хилл қисқа муддат ичида UFC'даги кейинги жангини ўтказади. Унинг рақиби ва жанг санаси тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:43ESPN: Теренс Кроуфорд навбатдаги жангини Исроил Мадримовга қарши ўтказади 0 13:22"Реал" Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум 0 13:01BMW Open. Руне чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 12:40Беш нафар дзюдочимиз Осиё чемпионатининг 3 та бронза медали учун курашади 0 12:19"Энди мен терминаторман". Макгрегор Чендлерга қарши жанги ҳақида гапирди 0 11:58Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқаради 0 11:37Уч нафар курашчи қизимиз Олимпиада лицензион турнирининг 1/2 финалида! 1 11:14Райан Гарсия Хейнига қарши жанг олдидан вазн меъёрини бажара олмади 0 10:53Темиров рақиби йиқилганидан сўнг берилган зарба бўйича изоҳ берди 0

04 мар 17:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Uzbek Tigers” - “Patriot Boxing Team - 5:0. Чиройли ғалаба!

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс сериясининг еттинчи мавсуми доирасидаги марказий жанглардан бири бўлиб ўтди.

World Series Boxing (WSB) мусобақасида иккинчи маротаба иштирок этаётган мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси Россиянинг “Patriot  Boxing  Team” боксчиларини синовдан ўтказди.


БУГУНГИ НАТИЖАЛАР: 

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев - 3:0 (50:43, 50:45, 50:45)

56 кг: Абдулхай Шорахматов – Дмитрий Шарафутдинов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)

64 кг: Елнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов - 2:1 (48:47, 46:49, 49:46)

75 кг: Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)

91 кг: Зуҳриддин Маҳкамов - Ислом Текеев - 3:0 (50:45, 49:46, 50:45)

Маълумот учун, "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки учрашувида мағлубиятга учраган эди. Боксчиларимиз аввалига Хитой, кейин эса Қозоғистоннинг "Астана Арланс" жамоасига имкониятни бой беришганди. 

Ўйлаймизки, бугун мағлубиятлар сериясига чек қўйилади. Ҳасанбой Дўстматов, Исроил Мадримов, Елнур Абдураимовдан умидимиз катта. 


Абдулхай Шорахматов – Дмитрий Шарафутдинов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)


18:48. Биринчи бўлиб рингга 56 кг вазн тоифасидаги боксчилар кўтарилишади. Абдулхай Шорахматов рақиби Дмитрий Шарафутдиновни мағлуб этишга уриниб кўради.

19:00. 22 ёшли Шарафутдинов рингга чиқиб келди.

19:04. Абдулхай ҳам рингда, унга омад тилаймиз. 


19:10. Биринчи раунд якунланди. Тенг кураш остида кечган жангга гувоҳ бўлдик. 

19:12. Шорахматов иккинчи раундни жуда яхши ўтказяпти. Бир нечта аниқ зарбалар берди ва бунинг натижасида россиялик боксчи қийин вазиятга тушиб қолди. 

19:15. Иккинчи раунд тўлалигича Абдулхайга аталди. Ана шу темпда давом этиш керак.

19:19. Учинчи раунд ҳам тугади. Бу 3 дақиқаликда ҳам Абдулхайнинг зарбалари аниқ ва кучли бўлди.

19:22. Тўртинчи раундда ҳам деярли вазият ўзгармади. Сўнгги раундда россиялик боксчи мўъжиза кўрсатмаса, илк жанг "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси фойдасига ҳал бўлади. 

19:27. Абдулхай Шорахматов яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

19:28. Ҳакамларнинг бир овоздан 50:45, 50:45, 50:45 ҳисобида ғалабани ҳамюртимизга тақдим этишди 


Елнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов - 2:1 (48:47, 46:49, 49:46)


19:32. Жанг бошланди. Элнурга омад тилаймиз. Бу ғалаба биз учун жуда ҳам муҳим

19:35. Биринчи раунд якунланди. Раунд кичик устунлик билан ҳамюртимизнинг фойдасига ҳал бўлди

19:40. Иккинчи раунд россиялик боксчининг устунлигида ўтди. Бу борада мувозанат тикланди.

19:44. Радмир учинчи раундда ҳам кичик бўлсада устунликка эришди. Энди қолган раундларда Элнур вазиятни ўзгартирмаса бўлмайди

19:47. Тўртинчи раунд ҳам якунига етди. Бу раундда боксчилар ўзаро зарбалар сериясини алмашишди. Сўнгги раундда катта устунлик намойиш этмаса, бу жанг боксчимиз томонидан бой берилади. 

19:53. Бешинчи раунд якунланди. Ҳавотир бор эди. Лекин ҳакамлар ғалабани ҳамюртимизга тақдим этишди. 


Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов - 3:0 (50:45, 50:45, 50:45)


19:58. Навбат Исроил Мадримовга. Бу боксчимизга ҳам омад тилаймиз. Унинг рақиби Ражаб Ражабов

20:00. Биринчи раунд яққол устунлик билан Исроил Мадримов фойдасига ҳал бўлди

20:02. Маълумот учун, Исроил бу йилдан вазнини ўзгартирди. У вазнини кўтаришга қарор қилди. 

20:05. Иккинчи раунд ҳам Мадримов фойдасига ҳал бўлди.

20:09. Учинчи раундда ҳам ҳамюртимиз яққол устунликка эга бўлди ва 3 дақиқаликни ўз фойдасига ҳал қилди

20:13. Тўртинчи раундда ҳам вазият ўзгармади

20:15. Гуруҳимиздаги иккинчи жанг ўз якунига етди. Унда Қозоғистоннинг "Астана Арланс" жамоаси хитойлик боксчиларни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди 

20:16. Жанг якунланди. Унда ҳамюртимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонди.  

20:17. Ҳакамлар 50:45, 50:45, 50:45 ҳисобида ғалабани ҳақли равишда Исроилга тақдим этишди. 

20:18. Кейинги жанглар натижасидан қатъий назар "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси муддатидан аввал ғалабага эришди.


Зуҳриддин Маҳкамов - Ислом Текеев - 3:0 (50:45, 49:46, 50:45)


20:22. 91 кг вазн тоифасидаги боксчилар ринг марказида. Зуҳриддин Маҳкамовга мухлислик қиламиз

20:26. Биринчи раунд якунланди. Унда 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида ҳамюртимиз зафар қучди.

20:30. Иккинчи раунд ҳам Зуҳриддиннинг устунлигида ўтди. Ҳакамлар қарорига кўра 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида Маҳкамов муваффақиятга эришди.

20:35. Учинчи раунд ҳам якунига етди. Бу раундда ҳам 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида ҳамюртимиз зафар қучди.

20:39. Тўртинчи раунд ҳам тугади. Бу 3 дақиқаликда ҳам ҳамюртимизнинг устунлиги сезилиб турди. Ҳакамлар бу гал ҳам аввалги раундларда бўлгани каби 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида боксчимизнинг ғалабасини таъминлашди. 

20:43. Ниҳоят, жанг якунланди. Беш раунднинг барчасида устунликка эга бўлган ҳамюртимиз Зуҳриддин Маҳкамов рақиби Ислом Текеевни яққол устунлик билан мағлубиятга учратди. 

20:44. Боксчимиз ҳакамлар қарорига кўра 3:0 (50:45, 49:46, 50:45) ҳисобида зафар қучди. 


Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев - 3:0 (50:43, 50:45, 50:45)


20:47. Навбат Ҳасанбой Дўсматовга

20:51. Биринчи раунд ўртача тезликда ўтди. Аниқ зарбалар бўйича ҳамюртимизда устунлик кўзга ташланди. Олимпиада чемпиони 30:27 (10:9, 10:9, 10:9) ҳисобида ғалаба қозонди.  

20:55. Иккинчи раундни ҳам Дўсматов ўз назорати остида ушлаб турди ва бу 3 дақиқаликни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. 

20:59. Учинчи раундда россиялик боксчи бироз вазиятни ўнглашга эришди. Лекин раунд ҳамюртимиз фойдасига ҳал этилди 

21:02. Тўртинчи раунд қарама-қарши зарбалар алмашинуви билан бошланди ва якунда Олимпиада чемпиони уни ғалаба билан якунлади. 

21:04. Бешинчи раунд бошланди. Бу бугунги бокс оқшомини якунлаб беради.

21:08. Ҳасанбой Дўсматов Рио Олимпиадасидан кейин ўтказган илк расмий жангида ажойиб ғалабани қўлга киритди. 

21.09. Рио Олимпиадаси чемпиони 3:0 (50:43, 50:45, 50:45) ҳисобида ғалаба қозонди. 



Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 мар 17:48:55
Elyorbek
Элнур Абдураимов кеча хам аслида маглубиятга учраганди, тан олайлик хакамлар яккол бизга енбосди. Колган боксчиларимизга гап йук яккол устунлик билан ютишди, хеч кандай шубха колдиришмади. Аммо Элнур умуман жангга тайермасдикан хар томонлама жангни бой берди. Элнурни кули кутарилганда хамма хайрон колди, чунки хамма билиб турганди ютгизганини
   
05 мар 09:35:05
Ихтиёр
Чунки хитойга карши жангда элнур чикмаганди. Бунинг ун -1 олинади.
   
05 мар 02:06:11
Elyorbek
Nimaga bizda 3 ochko holos va ohirgi o'rindamiz . Ahir Hitoyda 2-3 hisobida mag'lub bo'lganmiz va buning uchun bizga 1 ochko berilishi kerak. Umumiy ochkolarimiz bugungi 3 ochko bilan 4 ochko bolishi kerak. Rossiyada 4 ochko chunki Qozoqlarga 2-3 ga yutqizishgan va Hitoyni yutishgan umumiy 4 ochkosi bor.Adminlar aniqlashtir berilar, iltimos!!!
   
04 мар 22:41:21
Catalonia
Anjancha zarbalaringdan seni Hasanbooooooy
   
04 мар 21:42:09
Farxodjon
Менга бугунги таркиб жуда ёкди,чунки бу боллар галаба учун астоидил курашадигон жангчилар эди,олимпиячилар хамма натижага эришиб булишди энди янни таркибни тарбиялаш керак менимча,бугунги жанглар жуда чиройли,боллоларга миннатдорчилигимни билдираман,офарин.
   
04 мар 21:18:22
Fetty
malades bugungi bollani eng kuchli tarkib dsa boladi
   
04 мар 21:18:03
Rasulbek...1998
This is Uzbekistan. These are Uzbeks. This is Uzbek Tigers!!!
   
04 мар 21:09:27
Fetty
xasanboy yutmasenam bomasti )))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг