04 мар 12:35
Янгиликлар
“Uzbek Tigers” - “Patriot Boxing Team. Бугун илк ғалабага эришамизми?
World Series Boxing (WSB) мусобақасида иккинчи маротаба иштирок этаётган мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси Россиянинг “Patriot Boxing Team” боксчиларини синовдан ўтказади.
Жамоамиз мураббийлари бугунги жанглар учун жанговор таркибни танлашган. 49 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони, 2016 йилнинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади. Унинг рақиби Батор Сагаулев бўлади.
Шунингдек, мураббийларимизнинг Абдулхай Шораҳматов, Елнур Абдураимов ва Исроил Мадримовлардан умидлари катта. Энг оғир вазн тоифасида Зуҳриддин Маҳкамов рингга чиқади.
БАРЧА ЖУФТЛИКЛАР:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев
56 кг: Абдулхай Шорахматов - Дмитрий Шарафутдинов
64 кг: Елнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов
75 кг: Исроил Мадримов - РажабРажабов
91 кг: Зуҳриддин Маҳкамов - Ислом Текеев
Фикрлар