UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Чарльз Оливейра: "Бу сафар Конорга ишонаман" 0 15:13Octagon League Одилхон ва Камил Каратэ ўртасидаги трилогияни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 14:52Камару Усман Исраэл Адесаньяга ишонади 0 14:31Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари: "Қўқон-1912" мураббийи, "Навбаҳор" ҳамда бир неча футболчига чора кўрилди 0 14:10Макгрегор бокс жанги ўтказди, унда иккита нокдаун қайд этилди (ВИДЕО) 0 13:49Grenke Chess Festival 2026. Икки Нодирбек ва Шамсиддинда юз фоизлик натижа 0 13:28Пакьяо Мейвезер билан реванш бўйича баёнотга жавоб қайтарди 0 13:07Пеп Гвардиола "У бутун АПЛнинг ҳақиқий афсонаси" 0 12:46Олимпиада чемпиони Аспиналл ва Ган билан рақобат қила олишини айтди 0 12:25Кроуфорд рингга қайтиш масаласи бўйича қатъий фикр билдирди 0 12:04"Номзодлар турнири". Синдаров кетма-кет учинчи марта турнинг энг яхши шахматчиси! 0 11:43"Манчестер Сити"нинг "Ливерпуль"га қарши учрашуви учун тахминий таркиби маълум 0 11:22Дмитрий Бивол яна бир чемпионлик камаридан маҳрум бўлиши мумкин 0 11:01Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровнинг иштирокига баҳо берди + ФОТО 0 10:40Усман Нурмагомедовнининг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз жангчи бўлади 0

03 мар 08:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Uzbek Tigers” - “Patriot Boxing Team. Таркиблар маълум

Эртага пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс сериясининг еттинчи мавсуми доирасидаги марказий жанглардан бири бўлиб ўтади.

World Series Boxing (WSB) мусобақасида иккинчи маротаба иштирок этаётган мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси Россиянинг “Patriot  Boxing  Team” боксчиларини синовдан ўтказади.

Жамоамиз мураббийлари эртанги жанглар учун жанговор таркибни танлашган. 49 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони, 2016 йилнинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади. Унинг рақиби Батор Сагаулев бўлади.


Шунингдек, мураббийларимизнинг Абдулхай Шораҳматов, Елнур Абдураимов ва Исроил Мадримовлардан умидлари катта. Энг оғир вазн тоифасида Зуҳриддин Маҳкамов рингга чиқади.  

БАРЧА ЖУФТЛИКЛАР:  

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев

56 кг: Абдулхай Шорахматов - Дмитрий Шарафутдинов

64 кг: Елнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов

75 кг: Исроил Мадримов - РажабРажабов

91 кг: Зуҳриддин Маҳкамов - Ислом Текеев


Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 мар 15:11:31
Ангрен
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хурматли Ангрен. Мен бу ерда асло таваккалчилик ҳақида фикр юритмадим. Бизга албатта ғалаба рухи жуда зарур. Мен таргибдаги ротация ишларига жиддий эътибор қаратиш ҳақида ёзгандим. Аслида таркибда таваккалчиликка йўл қўйилган. Яъни, Исроил Мадримов ва Зухриддин Махкамовлар муқаддам APB жангларида иштирок этган бўлсада, WSB учун дебютант. Бу борада икки боксчимизни имкониятига асло шубҳа қилмоқчи эмасман. Чунки мазкур боксчилар тажрибали ва амалда ги мамлакат чемпионлари ҳисобланади. Лекин Зухриддин Маҳкамов шу кунгача 81 кг. вазн тоифасида жангларда иштирок этган. Мазкур вазиятда уни 91 кг.да жангларда синаб кўриш таваккалчилик аслида. Мисол тариқасида олайлик жангларга Россия жамоаси ўзининг камида 4-таркиби билан ташриф буюрган. Бундай вазиятда таркибга биринчи рақамли боксчиларни жалб қилиб, уларнинг аслида қандай жисмоний тайёргарликка эга эканликларини билиш имконияти йўқку. Мени танқидий рухда ёзилган комментариям фақат Чирчиқ бокс мактаби тарбияланувчиларини таркибга жалб қилавериш ва уларга хаммадан кўпроқ имконият бериш жамоа ички мухитига таъсир қилиши мумкинлигига ишора қилгандим.
Гапизга кушиламан. Зухриддин Махкамов 91 кг да кийналиб комасмикан деб уйлаб турибман, бу борада яхшигина таваккалчилик килишган. Аммо Узбекистон чемпиони Бобур Юлдошев Хитойда ишончни у кадар оклай олмади. 91 кг даги муаммолар мураббийларни шундай юл тутишга мажбур килди манмча. Мураббийларимизи бу карори узини канчалар даражада оклайди буни бугун биргаликда билиб оламиз. Исроил Мадримов эса хозирда 75 кг да биринчи ракамли боксчимизлигини хисобга оладиган булсак, WSB жангларида тобланиб уз тажрибасини ошириши фойдадан холи булмас эди.
Болларга омад! Бугун йирик хисобда галаба козонамиз худо хохласа.
   
04 мар 10:14:09
Bek
Мазкур вазиятда бизни боксчиларимиз етарли даражадаги устунлик билан ғалаба қозонишига асло шубҳа йўқ.
   
04 мар 10:12:36
Bek
Хурматли Ангрен. Мен бу ерда асло таваккалчилик ҳақида фикр юритмадим. Бизга албатта ғалаба рухи жуда зарур. Мен таргибдаги ротация ишларига жиддий эътибор қаратиш ҳақида ёзгандим. Аслида таркибда таваккалчиликка йўл қўйилган. Яъни, Исроил Мадримов ва Зухриддин Махкамовлар муқаддам APB жангларида иштирок этган бўлсада, WSB учун дебютант. Бу борада икки боксчимизни имкониятига асло шубҳа қилмоқчи эмасман. Чунки мазкур боксчилар тажрибали ва амалда ги мамлакат чемпионлари ҳисобланади. Лекин Зухриддин Маҳкамов шу кунгача 81 кг. вазн тоифасида жангларда иштирок этган. Мазкур вазиятда уни 91 кг.да жангларда синаб кўриш таваккалчилик аслида. Мисол тариқасида олайлик жангларга Россия жамоаси ўзининг камида 4-таркиби билан ташриф буюрган. Бундай вазиятда таркибга биринчи рақамли боксчиларни жалб қилиб, уларнинг аслида қандай жисмоний тайёргарликка эга эканликларини билиш имконияти йўқку. Мени танқидий рухда ёзилган комментариям фақат Чирчиқ бокс мактаби тарбияланувчиларини таркибга жалб қилавериш ва уларга хаммадан кўпроқ имконият бериш жамоа ички мухитига таъсир қилиши мумкинлигига ишора қилгандим.
   
03 мар 16:19:21
Ангрен
Хурматли админлар учрашувни жонли эфирда транслация килиш кузда тутилганми? Шу хакда хам хабар берилар илтимос
   
03 мар 16:17:06
Ангрен
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Patriot Boxing Team" ўзининг кучсиз таркибини учрашувга жалб қилган. Мазкур вазиятда бошқа боксчиларга имконият бериш зарур эди. Масалан Хасанбой Дусматовни таркибга жалб қилиш шарт эмас эди. Шунингдек Хитойда сабаби хеч қаерда кўрсатилмаган ҳолда учрашув ўтказмаган Элнур ўрнига Иқболжон Холдаровни синаб кўрса бўлар эди. Учрашубда катта ташаббус ўзбек боксчиларида ва ҳисоб хам 5-0 билан бизнинг фойдамизга ҳал бўлади.
Хурматли Бек хозир таваккал киладиган ахволдамасмиз. Ракибни менсимаслик окибатида Хитойдан курук кул бн кайтдик. Бошка хато килишга хакимиз юк бизнинг. Хозирда жамоамизга галаба рухи жудаям зарур, яъни ишончли галаба
   
03 мар 10:17:22
Bek
Ўртоқ Тўлқин Қиличев таркибга фақат Чирчиқ бокс мактаби тарбияланувчиларини жалб қилавермасдан сал атрофгаям қаранг.
   
03 мар 09:58:36
Bek
"Patriot Boxing Team" ўзининг кучсиз таркибини учрашувга жалб қилган. Мазкур вазиятда бошқа боксчиларга имконият бериш зарур эди. Масалан Хасанбой Дусматовни таркибга жалб қилиш шарт эмас эди. Шунингдек Хитойда сабаби хеч қаерда кўрсатилмаган ҳолда учрашув ўтказмаган Элнур ўрнига Иқболжон Холдаровни синаб кўрса бўлар эди. Учрашубда катта ташаббус ўзбек боксчиларида ва ҳисоб хам 5-0 билан бизнинг фойдамизга ҳал бўлади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг