UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0

30 май 07:23
Янгиликлар

Гимнастика

Варнадан хушхабар: спорт гимнастикачиларимиздан Жаҳон кубогида иккита бронза!

Болгариянинг Варна шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги ўз якунига етди.
Қувонарлиси, мусобақанинг сўнгги кунида икки нафар спортчимиз бронза медалига сазовор бўлишди.



Токио-2020 Олимпиадаси олдидан лицензиант спортчиларимизга сўнгги кўрик, қолганлар учун эса ўз имкониятларини синовдан ўтказиш вазифасини ўтаб берувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари анчайин муваффақиятли иштирок этишаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Жумладан, спорт гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина ўзининг севимли йўналиши – таяниб сакраш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Биз ушбу ғалаба билан Оксанани табриклаймиз.

Худди шу йўналишда қатнашган яна бир вакиламиз Анастасия Мирошниченко эса 4-ўринни эгаллади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Оксанага муносиб ўринбосар етишиб чиқмоқда.

Шунингдек, мусобақанинг сўнгги кунида яна бир спортчимиз Абдулла Азимов ҳам бронза медалини қўлга киритди. Биз терма жамоа спортчилари ва мураббийларимизни ажойиб ғалабалар билан муборакбод этамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг