27 ноя 16:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Василий Ломаченко: “Вазн тоифасидан қатъий назар, дунёнинг энг кучли боксчиси бўлмоқчиман”
Бизнинг вақт билан бугун тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ямайкалик собиқ жаҳон чемпиони Николас Уолтерсни муддатидан аввал мағлуб этган Василий Ломаченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони бўлиб турган украиналик боксчи вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчиси бўлишни мақсад қилган.
“Мен бор кучимни дунёнинг энг кучли боксчиси бўлишга сафарбар қиламан. Бу борада вазн тоифасининг аҳамияти йўқ. Энди WBC йўналиши чемпиони Франсиско Варгасга қарши жанг ўтказишни истайман”, — деди Ломаченко.
Ҳавола :
Фикрлар