UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

29 июн 07:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вазир умумий қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмни ташкил этувчи янги бокс зали очилишида қатнашди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Норин тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошида бир академик соатда 20 нафардан зиёд ёшлар машғулот олиб боришлари мумкин бўлган янги бокс зали фойдаланишга топширилди.

Барча шароитларга эга ушбу бокс залининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда Норин тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этди.

Умумий қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмни ташкил этувчи бу залда ринг ва спортчилар учун махсус тренажёр хонаси мавжуд. Ушбу мўъжазгина бокс залида 4 нафар тренер қўл остида 200 нафарга яқин ёшлар бокснинг сир-асрорларини ўрганиши мумкин.

- Биз Норин туманини спорт соҳасида Республикадаги энг намунали туманга айлантириш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Ўтган йили тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошида кўп тармоқли спорт зали фойдаланишга топширилган эди. Бугун туман ёшлари учун янгидан бунёд этилган замонавий бокс залини топширмоқдамиз. Умид қиламанки, келажакда бошқа спорт турлари қатори норинлик боксчилар ҳам жаҳон ареналарида ёрқин ғалабаларни қўлга киритишади. Бизнинг асосий мақсадимиз, туманда спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини босқичма-босқич ошириб бориш. Бунинг натижасида аҳолининг соғлом турмуш даражасини яхшиланишига эришамиз, - деди бокс залининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев.





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг