UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порьга ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора камар қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0

20 мар 09:39
Янгиликлар

Бошқалар

Вазир ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда

Айни кунларда Спорт вазири ўринбосари Мурад Исмаилов Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг спорт соҳаси вакиллари билан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилиб, бир қатор муҳим вазифалар тўғрисида кўрсатмалар берилди. 

Йиғилишдан сўнг, вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ёшларга яратилган шароитлар билан танишилди. Хусусан, Фарғона шаҳридаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ҳамда унга қарашли спорт иншоотлари кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида янги барпо этилаётган Гимнастика марказининг қурилиш жараёнлари ҳамда Футбол академиясининг иш фаолияти, Инвестиция давлат дастури доирасида қурилиши режалаштирилган футбол майдони лойиҳаси билан танишилди.

Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилаётган ошхонанинг қурилиши жараёнлари билан танишилди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар 1-2-сон спорт мактабларида ҳамда Фарғона туман 1-сон спорт мактабларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда спортчиларга яратилаётган шароитлар билан ҳам танишилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг