UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

09 июн 11:15
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазир видеоселектор йиғилишида “яшил” ҳудудларда аҳолини спортга кенг жалб этиш вазифасини қўйди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши Республика махсус комиссиясининг “яшил” ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклар, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолиятини йўлга қўйиш масаласига бағишланди

Видеоселектор йиғилишини Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев олиб борди. Унда вазир ўринбосарлари, вазирликнинг барча бошқарма ва бўлимлари масъуллари ҳамда барча ҳудудий бошқармалар ўз меҳнат жамоалари билан иштирок этди.

-  Пандемия даврида мамлакатимизда барча оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинлари ва машғулотлар вақтинча тўхтатилган бўлса-да, бу вазирлик зиммасига юклатилган вазифалардан озод этилганини билдирмайди. Карантин аста-секин юмшамоқда. Буёғига ғайрат қилиб, аҳоли, айниқса ёшларни спорт билан қамраб олишга жиддий эътибор қаратишимиз керак, - деди вазир.

“Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ жорий йилда вазирлик олдига жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 14 фоизгача ошириш вазифаси қўйилган. Бунинг учун эса аввало “яшил” ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолиятини йўлга қўйиш, қолаверса ушбу ҳудудлардаги истироҳат боғлари, сайилгоҳлар ҳамда очиқ спорт майдончаларида аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини таъминлашга эришиш лозим. Боз устига, “яшил” ҳудудларда бассейнлар фаолиятига ҳам рухсат берилди. Бу ҳам спорт билан шуғулланиш истагидаги аҳоли сонининг ортишига хизмат қилади.

Шунингдек, “сариқ” ҳудудларда ҳам босқичма-босқич спорт фаолиятини йўлга қўйиш, бунинг учун эса тайёргарлик ишларини кечиктирмасдан амалга ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Видеоселектор йиғилишида вазирликнинг махсус ишчи гуруҳи томонидан Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида олиб борилган ўрганиш натижаларига ҳам тўхталиб, жойларда ҳукумат Қарор ва Фармонларининг ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлар кескин танқид қилинди.

Қолаверса, йиғилишда жорий йил қурилиши режалаштирилган спорт объектларида ишларни бошлаш кераклиги, қурилиш-таъмирлаш ишларини юқори сифатда, халқаро андозалар даражасида амалга оширилишига бевосита ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари масъул эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга, хусусий тадбиркорлар томонидан барпо этилаётган спорт иншоотларида ҳам меъёрий талабларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги уқтириб ўтилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ғайрат Байниязов, Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Тошпўлатовлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари ва амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталиб, бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳам кўмаги зарурлигини билдиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг