UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Акбар Жўраев ва Ригина Адашбаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқишди 0 11:27Жаҳон чемпионатида сенсация - амалдаги чемпион Канада финалга чиқа олмади! 0 11:06Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади 0 10:45"Тарих яратиш учун!". Исроил Мадримов Кроуфорд билан жангга тайёрланиш учун АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 10:39Камару Усман Дастин Порьенинг Ислам Махачевдан устун жиҳатини айтди 0 10:28Киз - Страсбург турнири чемпиони! 0 09:56Исроил Мадримов: «Вақти келди» 0 09:35Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди! 0 09:12Буниси жиддий! Райан Гарсия 4 йил муддатга боксдан дисквалификация қилиниши мумкин 0 08:51Тошкентда KYU талабини бажарган 130 дзюдочига сертификатлар топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Шаҳрам Ғиёсов қачон чемпионлик учун жанг қилиши ҳақида гапирди 0 08:08Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади 0 07:45Хотамбек Бойназаров UFC'га ўтиши мумкинлигини айтди 0 22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0

19 фев 10:50
Янгиликлар

Бошқалар

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан спорт-таълим муассасалари фаолияти янада такомиллаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан спорт-таълим муассасалари фаолияти янада такомиллаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакатимизда спорт-таълим муассасаларидан фойдаланиш даражасини ва улар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида махсус қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт, Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Молия вазирликлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига биноан 2020-2024 йилларда босқичма-босқич қуриладиган спорт иншоотларида 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда етарли спорт иншоотларига эга яна 68 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Бундан ташқари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам тасдиқланди. Унга кўра қуйидагилар рейтинг баҳолашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- спорт-таълим муассасаларида олимпия спорт турлари бўйича шуғулланувчилар сонини ошириш натижасида олимпия спорт турини ривожлантириш;

- спорт-таълим муассасаларида спорт разрядлари ва унвонларига эга бўлган спортчилар сонини ошириш натижасида сифатли ва иқтидорли спортчиларни танлаш, тайёрлаш, селекция қилиш (саралаш) ишларини ташкил қилиш;

- спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тренерлар, методистлар, шифокорларнинг салоҳиятини оширишга эришиш;

- спорт-таълим муассасаларида методистлар томонидан ўқув ва методик ишланмалар сифати сонини ошириш;

- спорт-таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юқори даражага кўтариш;

- спорт-таълим муассасаларининг бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорлигини оширишга эришиш.

Рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби спорт-таълим муассасаларининг фаолияти даражаси ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини аниқлаш, спорт-таълим муассасаларида спорт разрядлари ва унвонларига эга бўлган спортчилар сонини кўпайтиришга, иқтидорли спортчиларни танлаш, тайёрлаш, селекция қилиш (саралаш) ишларини ташкил этиш, спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тренерлар, методистлар, шифокорларнинг салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Рейтинг натижалари эса ҳар йили оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.

Қолаверса, 2020 йилда ташкил этилиши режалаштирилаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини сақлаш ҳаражатлари маҳаллий бюджетларга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиб, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилиши белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги зиммасига янгидан ташкил этиладиган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ҳамда уларнинг филиалларини юқори малакали бошқарув кадрлари ва тренерлар билан таъминлаш чораларини кўриш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг намунавий штатлар меъёрларини қайта кўриб чиқиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мазкур қарор мамлакатимизда мавжуд спорт-таълим муассасаларидан фойдаланиш даражаси ва улар фаолияти самарадорлигини янада оширишга, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга кенг жалб этишга хизмат қилади. Пировардида бу Ўзбекистон спорти тараққиётини янги босқичга олиб чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг