UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

27 фев 17:49
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазирлик ва идораларнинг хотин-қиз ходимлари 6 та спорт тури бўйича баҳслашди

Теглар :  Оммавий спорт
Маълумки, юртимизда хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда спортнинг аёлларга хос нозик ва нафис турларини ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар саломатлигини сақлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Тошкент давлат молия институти спорт мажмуасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида вазирликлар, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган аёллар ўртасида сузиш, шахмат, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Мазкур спорт байрами Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ташкил этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, ҳозир мамлакатимизда 3 минг 162 нафар аёл мураббий қизларимизни спорт билан шуғуллантириб келишмоқда. Ўзбекистонда ўқишдан ва ишдан ташқари вақтда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар 1 миллион 50 минг 150 нафарни ташкил этади, шулардан 514 минг 936 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қиладиган юртдошларимиздир.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётган хотин-қизлардан 810 минг 863 нафари умумтаълим мактабларида, 10 минг 485 нафари академик лицейларда, 105 минг 805 нафари касб-ҳунар коллежларида, 11 минг 557 нафари олий таълим муассасаларида, 6 минг 287 нафари меҳнат жамоаларида ҳамда 105 минг 153 нафари бошқа муассасаларда фаолият олиб бормоқда.

Спорт байрамида 6 та спорт тури бўйича жами 24 та жамоа 12 нафардан иштирокчи билан қатнашди. Тадбир якунида барча иштирокчи жамоалар ташкилотчилар томонидан махсус номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг