UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

08 июл 13:45
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазирликда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган йиғилишда беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Унда вазир ўринбосари Нодир Муротов Давлат тили борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилганлиги ҳамда қисқа муддатда Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигини маълум қилди.

Бунинг тасдиғи сифатида Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили адабиёти ва фольклори институти мутахассислари томонидан беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобининг чоп этилганлиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Зокир Расулов ҳам беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди. Жумладан, мазкур тўплам 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларидан иборатлиги, муассаса ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг давлат тилида иш юритиш саводхонлиги ва малакасини ошириш, билимларини бойитишга кўмаклашишда асосий восита эканлигини маълум қилди.

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби вазирликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан катта қизиқиш ва мамнуният билан қабул қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг