UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0

11 сен 08:48
Янгиликлар

Дзюдо

Вазирликда Тошкент Гран-присига тайёгарлик муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, 20-22 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо” аренасида дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик, катта спорт тадбирини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга бағишланган ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов олиб борди. 

“Бир неча йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Тошкент Гран-присига илк бор муҳташам, кўп тармоқли, жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берувчи “Ҳумо” арена мезбонлик қилади. Пойтахтимизга келган Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) мутасаддилари ушбу аренага юқори баҳо беришди. Ўз ўрнида биз халқаро экспертлар эътирофига сазовор бўлган “Ҳумо” аренадаги катта масштабдаги илк мусобақани юқори савияда ўтказишимиз керак”, - деди О.Касимов. 

Вазирнинг биринчи ўринбосари мусобақага кўрилган тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу борада ўз кўрсатмаларини берди. 

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти 50 дан ортиқ давлатдан келаётган спорт делегациялари, мартабали меҳмонларни кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, мусобақа доирасида маданий тадбирларни ташкил этиш, пойтахтимизнинг диққатга сазовор масканларига сайёҳатлар уюштириш бўйича барча ишлар шай ҳолатга келтириб қўйилганлиги бўйича ахборот беришди. 

Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси илк бор 2013 йилда бўлиб ўтган эди. Шу кунгача ўтказилган барча мусобақага “Ўзбекистон” спорт саройи мезбонлик қилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг