UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

02 ноя 17:41
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳонда кучли йигирматаликдан ўрин олди

Теглар :  Велоспорт
Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) велоспорт бўйича терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тарихда илк маротаба 680 очко билан шоссе йўналиши бўйича жаҳон рейтингида 20-поғонадан жой олди. Бунгача Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтингида кучли йигирматаликка кира олмаганди.

Бу кўрсаткичда велосипед спорти бўйича аёллар миллий  терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинскаянинг ҳиссаси улкан эканлигини қайд этиш лозим. Жорий йилнинг 14 октябрь куни Францияда шоссе бўйича “Chrono des Nations” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Забелинская ҳам иштирок этган ва 26,5 километр масофага ўтказилган пойгада (35 дақиқа 54 сония, ўртача тезлик 45 км/соат) олтин медални қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорт федерацияси раиси Танзила Нарбаева ҳудудларда велосипед спорти бўйича ҳаваскор аёллар клубларини ташкил этиш, у ерда Ольга Забелинская иштирокида маҳорат дарслари ўтиш режалаштирилганлигини қайд этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
02 ноя 20:44:52
bek
Tayyor jahon darajasidagi, hozirgi künftig eng kuchli vekosportchilardan birini katta pul evaziga olib kelganidan keyin 20 o'ringa chiqadiyamda
P.s. O.Zabelinskaya Velosport bo'yicha Rossiya terma jamoasi sobiq a'zosi, 3 karra Olimpia o'yinlari sovrindori
   
02 ноя 20:44:34
bek
Tayyor jahon darajasidagi, hozirgi künftig eng kuchli vekosportchilardan birini katta pul evaziga olib kelganidan keyin 20 o'ringa chiqadiyamda
P.s. O.Zabelinskaya Velosport bo'yicha Rossiya terma jamoasi sobiq a'zosi, 3 karra Olimpia o'yinlari sovrindori
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг