UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

24 ноя 12:15
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт. Икки муҳим Меморандум имзоланди

Ўзбекистон Велосипед спорти Федерацияси Осиё велоспорт Конфедерацияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари велосипед спорти Федерацияси билан Меморандум имзолади.

Ўзбекистон Велосипед спорти Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё велоспорт Конфедерацияси Президенти Осама Аҳмад Ал Шафарнинг таклифига кўра БААга хизмат сафари уюштирди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ва Осиё велоспорт Конфедерацияси, БАА велосипед спорти Федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек, Козим Ўринбойхўжаев Ёшлар ва спорт қўмитаси раиси Юсуф ал Салкар билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Учрашув давомида Козим Ўринбойхўжаев ва Осама Аҳмад Ал Шафар Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ва Осиё велоспорт Конфедерацияси ҳамда БАА велосипед спорти Федерациясининг ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумини имзоладилар.

Ушбу Меморандум БАА ҳамда Ўзбекистон велоспортчилари ўртасида икки томонлама ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради.


Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоасининг хорижда малака ошириши, тажриба алмашиши, нуфузли мусобақаларда иштирок этишини йўлга қўйиш, мураббийлар учун халқаро йиғинларни ташкил этиш бўйича ҳам ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.

“Осиё велоспорт Конфедерацияси ҳамда БАА велосипед спорти Федерацияси билан имзоланган Меморандум юртимизда велосипед спортини янада ривожланишига хизмат қилади, - деди Козим Ўринбойхўжаев.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг