UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

27 янв 13:49
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт. Тошкент вилоятида йиғин бошланди

Теглар :  Велоспорт
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ўқув-йиғин машғулотларининг илк босқичини бошлашди.

Машғулотлар Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудлари Бўстонлиқ тумани, шунингдек Паркент ва Чирчиқ шаҳрида ўтказилмоқда.

Ушбу машғулотларда терма жамоамиз аъзоларидан Достон Олламов, Рустем Султанов, Алла Безуглова, Жаҳонгир Дормонов, Акром Суннатов ҳамда Республика Олимпия захиралари коллежининг велоспорт-шоссе йўналишида таълим олаётган ўсмирлар, мураббий Азиз Абдураҳимов бошчилигида иштирок этишмоқда.

Мазкур ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад истиқболли ёшларни саралаб олиш, уларнинг малакасини ошириш ва пировардида миллий терма жамоа сафига кучли спортчиларни етказиб бериш ҳамда жорий йилнинг 26 февралидан 2 март кунига қадар велоспорт-шоссе йўналиши бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси Ю.Поминов хотирасига бағишланган Республика турнирида муносиб иштирок этишдан иборатдир.

Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Россия Федерацияси ва Қозоғистон терма жамоалари ҳам  иштирок этиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг