UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0

31 мар 18:30
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатидан ёруғ юз билан қайтишди ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадиони ҳудудида Осиё чемпионатида зафар қучган велоспортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

25-30 март кунлари Тожикистон давлати велошоссе бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада 20 дан ошиқ терма жамоалар иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 29 нафар спортчиси ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Тожикистонда старт олган велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куниёқ терма жамоамиз учун муваффақиятли бўлди: илк куннинг ўзида жамоамиз олтин медални эга бўлди. Аёллар ўртасида (women elite) 24 км. масофага кечган жамоавий пойга баҳсида қизларимиз энг яхши натижа қайд этишди. Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Шаҳноза Абдуллаева ҳамда Анна Куликовадан иборат жамоамиз масофани 32:14.911 дақиқа ичида босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди.

Анна Кускова ёшлар орасида энг яхши натижани қайд этди. Пойга 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида алоҳида старт йўналишда ўтказилди ҳамда 15.6 км масофага ўтган мазкур пойгада спортчимиз 20:06.908 дақиқада маррага етиб келиб олтин медални қўлга киритди.

Алексей Фомовский 23 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги беллашувларда финишга иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.

Янина Кускова 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги алоҳида стартда энг яхши натижани қайд этди. 24 км масофага кечган пойгада Кускова ўртача 42,19 км/с тезлик намойиш қилиб, масофани эса 34:08.064 дақиқа ичида босиб ўтишга муваффақ бўлди ва иккинчи олтин медални қўлга киритди. 

Эркаклар ўртасида 24 км масофага кечган индивидуал старт пойгасида Токио-2020 иштирокчиси Муроджон Холмуродов учинчи натижани қайд этиб, бронза медали билан тақдирланди. М.Холмуродов ушбу масофани 29:58.291 дақиқада босиб ўтишга муваффақ бўлди. 

Ёшлар ўртасида 61 км масофага кечган пойгада гуруҳ пойгасида спортчимиз София Каримова 1 соат 36:45 дақиқа ичида маррага етиб келиб, олтин медални қўлга киритди. 

Навбатдаги олтин медаль ёш йигитлар ўртасидаги гуруҳ пойгаси баҳсида қўлга киритилди. Унда иштирок этган Самандар Султонов марра чизиғини 2:47:13 дақиқада босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди.

Катталар ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида 111 км масофага кечган гуруҳ пойгаси баҳсида Янина Кускова белгиланган масофани 3:11:37 дақиқада босиб ўтиб, бронза медалини қўлга киритди. 

Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа хисобида 2-ўринни эгаллади.

Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, велоспорт федерацияси мутасаддилари ҳамда журналистлар ҳозир бўлдилар.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг