UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0 16:45Мбаппе "Реал" сабаб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган 0

01 окт 07:28
Янгиликлар

Велоспорт

Велотрек бўйича Республика очиқ турнири якунланди

28-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган велотрек мажмуасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича эркаклар, аёллар ҳамда 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мазкур мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди. Биринчи кунги баҳсларда ўз йўналишлари бўйича эркаклар ўртасида Бегзод Раҳимбоев ҳамда Дилмурод Сиддиқов биринчиликни қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасида Шаҳноза Абдуллаева ва Диана Адельшенова пешқадамлик қилди.

Ўсмирлар ўртасида эса Камрон Мирзараҳимов рақибларидан катта фарқ билан ўзиб кетган бўлса, қизлар орасида Анастасия Отченко 1-ўринни эгаллади.

Иккинчи кунги баҳсларда ҳар иккала йўналиш бўйича эркаклар ўртасида Дмитрий Бочаров ўз устунлигини намойиш этган бўлса, аёллардан Рената Байметова биринчиликни қўлдан бермади.

Ўсмирлар орасида кечган муросасиз баҳслар сўнгида Владислав Троман, қизлардан эса София Каримова маррага биринчи бўлиб етиб келишди.

Кеча ўтказилган учинчи кунги баҳсларда маррани биринчи бўлиб забт этиш эркаклар ўртасида таниқли спортчимиз Муроджон Холмуротовга, аёллардан эса Рената Байметовага насиб этди. Ўсмирлар орасида омад Камрон Мирзараҳимовга кулиб боққан бўлса, қизлар баҳсида яна София Каримова ўз устунлигини исботлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг