UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0 16:45Мбаппе "Реал" сабаб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган 0 16:24Камшибек Конкабаев Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги ҳақида гапирди 0 16:01Рим "Мастерс". Циципас Штруффни енгиш учун 2,5 соат вақт сарфлади 0

26 сен 08:25
Янгиликлар

Велоспорт

Велотрек: Республика очиқ турнири янги истеъдодларни кашф этди

Велотрек мажмуасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ҳамда 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мусобақада жами 117 нафар велоспортчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди. Биринчи кун натижаларига кўра ўз йўналишларида ёшлар ўртасида Дмитрий Сирко ва Арсений Покосенколар ғолибликни қўлга киритишган бўлса, қизлар ўртасида София Каримова икки йўналиш бўйича ҳам тенгсиз, деб топилди. Ўспиринлар ўртасида белгиланган масофани биринчи бўлиб Руслан Нафиков босиб ўтди. Кичик ёшли велоспортчи қизлар ўртасида ўтган баҳсларда Асал Ризаева ғолиб бўлди.

Мусобақанинг иккинчи куни ҳам қизғин ва шиддатли вазиятларга бой бўлди. Дмитрий Сирко бу сафар ҳам ҳар икки йўналишда ғолибликни қўлдан бермади. Қизлар ўртасида чемпионлик ўз йўналишларида Анна Куликова ҳамда Маргарита Мисюриналарга насиб этди. Ўсмирлар ва қизлар ўртасида Руслан Нафиков ва Асал Ризаева 2-кунги баҳсларда ҳам пешқадам бўлишди.

Учинчи кунги баҳсларда ҳам Дмитрий Сирко ўзининг ушбу спорт турида пешқадам эканлигини исботлади. Қизлар ўртасида кечган баҳсларда София Каримова 1-ўринни эгаллади. Кичик ёш тоифасидаги мусобақаларда ҳам яна бир бора Руслан Нафиков ҳамда Асал Ризаева ғолибликни қўлга киритиб, барча йўналишлар бўйича мутлақ ғалабани қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг