UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0

28 мар 18:31
Янгиликлар

Кураш

Вьетнамликлар шоҳсупада ёхуд Тошкентда яна бир кураш мусобақаси бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Авиасозлар” теннис спорт мажмуасида кураш бўйича Яшнобод тумани прокурори соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақа Яшнобод туман ҳокимлиги ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида уюштирилди. Унда болалар (36 кг, +44 кг), ўсмирлар (46 кг, 60 кг, 71 кг), қизлар (44 кг), катталар (эркаклар 66 кг, 81 кг, аёллар 57 кг, +70 кг) жами ўнта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушди.

Мусобақада Вьетнамдан келган тўққиз нафар полвоннинг иштирок этганлиги ҳар бир учрашувнинг муросасиз ва шиддатли кечишини таъминлади.

Якунда ўз вазн тоифаларида Иброҳим Жовлиев (36 кг), Лутфулло Акбаров (+44 кг), Овил Шавкатов (46 кг), Хушнуд Бобоқулов (60 кг), Муродил Турғунов (71 кг), Ўғилой Умаралиева (44 кг), Қобил Аҳмедов (66 кг), Жавоҳир Сафаров (81 кг), Нгуен Тхань Трам  (Вьетнам, 57 кг), Тран Тхи Тхань Туй (Вьетнам, +70 кг)лар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олдилар.

Ғолиб ва совриндорларни Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Элбек Иномжонов, Яшнобод тумани сектор раҳбарлари муносиб тақдирлади.

Шунингдек, Вьетнам кураш спорт делегацияси вакилларига Тошкент шаҳар прокуратураси ва шаҳар кураш федерациясининг махсус эсдалик совғалари топширилди.

Турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

36 кг

1. Иброҳим Жовлиев;

2. Саидакбар Ҳайитов;

3. Иброҳим Абдуғаффоров;

3. Иброҳим Очилов.


+ 44 кг

1. Лутфулло Акбаров;

2. Пўлат Эгамбердиев;

3. Афзалшоҳ Ғайбуллаев;

3. Ҳусан Умурзоқов.


46 кг

1. Овил Шавкатов;

2. Жамшид Йўлдошев;

3. Ҳусан Эргашев; 

3. Диёрбек Хўжаев.


60 кг

1. Хушнуд Бобоқулов;

2. Самандар Суннатов;

3. Мурод Файзибоев;

3. Элдор Рустамбеков.


71 кг

1. Муродил Турғунов;

2. Лазиз Асқаров;

3. Ҳожи  Зафаров;

3. Камрон Халилжонов

44 кг

1. Ўғилой Умаралиева;

2. Раънохон Муродова;

3. Фотима Умрзоқова;

3. Дилнавоз Абдуваҳобова.


66 кг

1. Қобил Аҳмедов;

2. Ву Нгол Сан;

3. Хуршид Чориев;

3. Ҳасан Юсупов.


81 кг

1. Жавоҳир Сафаров;

2. Боймурод Эргашев;

3. Сангак Тожибоев;

3. Абдусамад Абдулазизов.


57 кг

1. Нгуен Тхань Трам;

2. Ситора Элмуродова;

3. Одина Абдуллаева;

3. Нгуен  Тхи Туеть Хан.


+ 70 кг

1. Тран Тхи Тхань Туй;

2. Равзахон Адашева; 

3. Умида Негматова;

3. Машҳура Суннатуллаева.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг