UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Боксчиларимиз Жаҳон кубогида 6 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 19:01Менежер Магомед Анкалаев учун энг қийин рақиб кимлигини айтди 0 18:39Жасур Алижонов Темиров - Алмабаев жанги ҳақида: "Бу мухлислар учун томошабоп жанг бўлади" 0 18:17Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум 0 17:53Бивол - Бетербиев жанги бўйича дастлабки келишувга эришилди 0 17:25Баҳодир Жалолов IBF рейтингида 12-ўринда қайд этилди 0 17:03Хамзат Чимаев: "Махачев — Топурия жанги мухлислар истаги" 0 16:39"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда 0 16:17"Биз Асу Алмабаев билан жангдан воз кечмоқчи эдик" - Рамазон Темировнинг мураббийи 0 15:55WBC рейтинги янгиланди: Баҳодир 7-поғонада. Қолганларнинг ўрни қандай? 0 15:32Илия Топурия яримўрта вазн тоифасига кўтарилиш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 15:10"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда 0 14:48Жервонта Дэвис – Ламонт Роуч реванши санаси маълум қилинди 0 14:20Жамал Хилл Анкалаевга қарши жанг қилмоқчи 0 13:58Жейк Пол ва Александр Усик 2026 йили ўзаро жанг қилиши мумкин 0

27 фев 13:35
Янгиликлар

Бошқалар

VIII қишки Осиё ўйинлари якунланди

Япониянинг Саппоро шаҳрида бўлиб ўтган VIII қишки Осиё ўйинлари ўз якунига етди.

Кеча Макоманай муз саройида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. 

Хабар бериб ўтганимиздек, мусобақада юртимиз шарафини фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге ҳимоя қилди. 

24 февраль санасида ўтказилган қисқа дастурда ҳамюртимиз Гонконг, Хиндистон, Индонезия, Филиппин, Қозоғистон, Малайзия, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Австралия каби мамлакат вакилларидан иборат 21 кишилик гуруҳда 76,18 балл билан 8-ўринни эгаллади. 

Кеча, яъни мусобақанинг сўнгги кунида эса у эркин дастурда ўз омадини синаб кўрди. Эркин дастурда Миша Ге бир мунча омадли қатнашди ва якунда 157, 75 балл билан ўз иштирокини 5-ўринда якунлади. Натижада ҳар иккала йўналиш бўйича умумий 233,93 балл жамғарган ҳамюртимиз VIII қишки Осиё ўйинларида  кучли олтиликдан жой олди. 



Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мусобақа давомида Миша Генинг кунчиқар юртда ҳам мухлислари жуда кўп эканлигига гувоҳ бўлдик. Улар спортчимизни ҳар бир иштироки пайтида Ўзбекистон байроғини бутун арена бўйлаб ёйиб чиққан ҳолда тинмай қўллаб қувватлаб боришгани эътиборга молик. 

Фигурали учишда олтин медаль япониялик Уно Шомага насиб этган бўлса, хитойлик спортчилар Жин Боянг ва Ян Хан мос равишда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.  

Умумжамоа ҳисобида эса мусобақада Япония терма жамоаси аъзолари 74 та медаль билан биринчи ўринни эгаллашди. Кунчиқар юрт вакиллари 27 та олтин, 21 та кумуш ва 26 та бронза медалларига эга чиқишди. 

Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари 16 та олтин, 18та кумуш ва 16 та бронза билан жами 50 та медаль жамғаришди ва бу борада иккинчи бўлишди. Хитой терма жамоаси эса (12 та олтин, 14 та кумуш, 9 та бронза) кучли учлика якун ясаб берди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг