UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0 13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0

02 ноя 17:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Владимир Путин AIBA Конгресси иштирокчиларига табрик йўллади

Теглар :  БоксAIBAПутин
Хабар берганимиздек, бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA)нинг Конгресси иш бошлади.

AIBA Конгресси аввалида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг иштирокчилар ва меҳмонларга йўллаган табрик хати ўқиб эшиттирилди. Бу вазифани Россия Олимпия Қўмитаси биринчи вице-президенти Игорь Левитин бажарди. 

“Қадрли, дўстлар! Сизларни Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгрессининг Москвада ўтказилаётгани муносабати билан қутлайман. Бугунги кунда AIBAташкилоти ўзида 200дан ортиқ давлатни бирлаштирган. Ташкилот спорт ҳамжамиятида катта обрўга эга ҳисобланади. Ўтган йиллар давомида AIBA бокс спорт турининг дунё бўйлаб оммалашиши учун катта ҳажмдаги ислоҳотларни олиб борди. 

Ишончим комил, Конгресс давомида баъзи йиғилиб қолган масалалар атрофлича муҳокама қилинади ва ўзининг ижобий ечимини топади. Бу борада сизларга омад тилайман. 

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин”

Ўз ўрнида ҳамюртимиз AIBA президенти Ғофур Раҳимов Владимир Путинга ўз миннатдорчилигини билдирар экан, Россия Федерацияси Конгрессни юқори савияда ўтказишга яқиндан ёрдам берганлигига алоҳида урғу қаратди. 

Камолиддин АЛИМОВ Москва, Россия Федерацияси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг