UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0

06 янв 09:06
Янгиликлар

Шахмат

Воҳидов Англияда совриндор шахматчи билан бир хил очко тўплади

Англиянинг Гастингс шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича анъанавий Мастерс турнири ўз якунига етди.

Hastings International Chess Congress фестивалининг энг асосий турнирида 24 давлатдан 84 нафар шахматчи иштирок этди. Улар орасида ўз маҳоратини намойиш этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов 9 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, якунда 3-4 ўринларни бўлишиб олди.

Учинчи ўринни эгаллаган ҳиндистонлик Стейни ҳам Жаҳонгир сингари 6,5 очко жамғарди. Фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра ҳинд шахматчисига бронза медали насиб этди. Самарқандлик халқаро гроссмейстер сўнгги турда айнан Стейни билан дуранг қайд этди.


Мусобақада 7тадан очко тўплаган мусобақанинг биринчи рақамли шахматчиси ҳиндистонлик Дип Сенгупта хитойлик Йипинг Лоу биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Сенгупта турнир чемпиони бўлди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг