UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0 13:02Россиялик мағлубияти йўқ боксчи допинг сабаб 6 йилга дисквалификация қилинди 0 12:41Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби ўзгарди. Индонезия билан ўйнамаймиз! 0 12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0

11 фев 14:54
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Андижон вилояти жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳиби + ФОТОГАЛЕРЕЯ

6-10 февраль кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятлардан 14 та жамоа чемпионлик йўлида кураш олиб борди. Мусобақанинг финал босқичига Қашқадарё, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари етиб келишди. 

Финал чиптаси учун бўлган беллашувларда Тошкент вилояти спортчилари Сирдарё жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олган бўлса, андижонлик волейболчилар Қашқадарё жамоасидан устун келишди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда Қашқадарё вилоятининг асосан Кўкдала туманидан ташкил топган жамоаси сирдарёлик тенгқурларини 2:0 ҳисоби билан ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритишди.

Финалда ўзаро тўқнаш келган Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари ўртасидаги ўйин шиддатли ва кескин қарама-қаршиликка бой бўлди. Якунда андижонлик ёш волейболчилар 2:1 ҳисоби билан зафар қучиб, Ўзбекистон кубоги соҳибларига айланишди. Мезбонлардан иборат жамоа кумуш медалларга эга чиқди. 

Мусобақа якунлангач, тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда иштирок этган Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, ЎзДЖТСУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов, Тошкент вилояти волейбол федерацияси ижрочи директори Даврон Халиковлар ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.

Таъкидлаш жоиз, ғолиб жамоа энди жорий йилда Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказиладиган Ҳамдўстлик кубогида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг