UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0

01 мар 17:10
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол "саҳнаси"да маҳалла хотин-қизлари + ФОТО

Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича "Прокурор кубоги" бўлиб ўтди.

Янгибозор туман прокуратураси, Хоразм вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман биринчи ва иккинчи сонли спорт мактбалари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада тумандаги 10 та маҳалладан 80 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди. 

Муросасиз ва кўтарингки руҳда ўтган беллашувларда биринчи ўринни "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни "Қоратепа" МФЙ жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин "Янгиобод" МФЙ жамоасига насиб этди. 

Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

- Вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Янгибозор туман прокуратураси, тумандаги спорт мактаблари ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигидаги мазкур мусобақа маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалашишига хизмат қилади, - дейди белбоғли кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Янгибозор туман 2-сонли спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Бекберган Балтаев. - Бу каби оммавий спорт беллашувлари нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади балки спортда иқтидори юқори ёшларни саралашга ҳам хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг