UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0

29 окт 12:07
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол. Ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати мутасаддилар нигоҳида

Айни кунларда Наманган шаҳрида волейбол бўйича 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақани томоша қилиш учун келган минтақамиз конфедерацияси президенти Муҳаммад Латиф бошчилигидаги мутасаддилар юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Наманганда хизмат сафарида бўлиб турган МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бугун мусобақа меҳмонлари билан учрашиб, мамлакатимизда волейболни янада ривожлантириш борасида суҳбат уюштиришди. 

Ўз навбатида, Муҳаммад Латиф мамлакатимиз волейболи сўнгги йилларда ривожланишнинг янги босқичини ўтказаётгани, турли ёш тоифаларидаги жамоаларимизнинг ўсганини алоҳида таъкидлаб, бу борада қилинаётган ишларга ижобий баҳо берди. 

Шунингдек, меҳмон юртимизда волейболни ривожлантириш йўлида халқаро мутахассисларни жалб қилиш ва федерациямизнинг режаларини ҳамкорликда муҳокама қилиб, унга керакли тавсияларни беришини айтиб ўтди.

Қайд этиш жоиз, Тошкентда келаси йилнинг июнь ойида 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мутасаддилар суҳбат давомида ушбу турнирни ҳам юқори савияда ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг