UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

13 июл 17:53
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Волкановскидан ажойиб қайтиш: Родригесни таслим этди ва ёш грузияликни жангга чорлади. Унга рақиб борми?

Хабарингиз бор, енгил вазн тоифасидаги чемпион Александр Волкановски UFC 290 турнирида вақтинчалик камар соҳиби Яир Родригесга қарши баҳс олиб борди.

Жанг ажойиб тарзда ўтди. Волкановски гарчи Махачевга мағлуб бўлган бўлса-да, дивизион етакчиси бўлиб қолишини кўрсатди. Родригес дивизиондаги энг яхши даъвогар эмас эди, бироқ жадвалда юқори тургани учун айнан унинг номзоди илгари сурилди. 34 ёшли Александр дивизион афсоналаридан бири ҳисобланади. У кетма-кет 12 та жангда ғалаба қозонган ва 4 марта чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Ўз дивизионини тозалагандан кейин Волкановски янги вазифа учун енгил вазнга кўчиб ўтди. Ушбу вазнда у Ислам Махачевга енгилди, бироқ Р4Р рейтингида доғистонлик жангчидан юқорида турибди. 


Австралиялик спортчи универсал чемпиондир. У барча позицияларда моҳирона ишлай олади. Масалан, рақибга мослашади, ўзи ҳам яхши жанг қилади (ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам), жанг давомида енгил нафас олиб юради. Алекснинг деярли заиф томонлари йўқ. Бу жиҳатлар уни Жозе Альдо билан бирга ярим енгил вазн тоифасининг энг катта жангчисига айлантирди. Яир Родригес – ностандарт услуби билан оммага танилган сирли жангчи. 2020 йилда у яна бир ёрқин жангчи Забит Магомедшарипов билан “дуэл”га чиқиши керак эди, аммо жанг бир неча маротаба барбод бўлди. Кейинчалик Забит фаолиятини якунлади, натижада Родригес икки йил жангсиз қолиб кетди. 

Узоқ муддатли танафуссдан сўнг Яир қайтди ва Макс Холлоуэйга ютқазиб қўйди. Мағлубиятдан кейин Ортега ва Эмметт устидан зафар қучди. Бу натижалар даъвогар жангчи учун яхши резюме эмас, бироқ энди кўтарилаётган Евлоев ва Топуриядан кўра, айнан мексикалик варианти яхшироқ эди. Жанг давомида Яир ностандарт ҳаракатлар қилди ва кўп бора бўшлиқлар ҳосил қилиб қўйди. Волкановски улардан фойдаланди ва учунчи раундда уни “тиз чўктирди”. 

Яирнинг техникасида жуда кўп тешиклар бор - шунинг учун у катта ўйинчи эди. Ҳатто барабанчи Холлоуей ҳам Родригесни осонликча таржима қилди, фахрий Эммет эса қаттиқ зарба берди. Аммо Яирнинг ностандартлиги плюс деб аталди - худди Тони Фергюсон Хабиб билан муваффақиятсиз жанг олдидан бўлгани каби. Родригеснинг техникасида етарлича “тешиклар” мавжуд. Шунинг учун, у катта жангчи эмас. Ҳатто “барабанчи” Холлоуэй ҳам уни осонлик билан ютганди. “Мени нотўғри тушунманг. Волкановскига шубҳа қилиши жуда қийин, лекин Яир октагонга олдиндан айтиб бўлмайдиган омилни олиб кирди ва уни бу баҳсда қила оладигандек ҳис қилди. Бу – спорт! Унда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин”, дейди Алжамейн Стерлинг. 

Жангчиларнинг бўйидаги (168 ва 180 см) фарқига қарамай, Алекснинг қўл оралиғи каттароқ эди  (182 ва 180 см). Айнан қўл омили австралиялик жангчига ёрдам берди, Родригеснинг узун бўйи унга ноқулайилик туғдирмади. Дастлабки раундда у Яирни партерга ётқизиб олишга уринди. Родригес оёғини кўп ишлатади ва уни тутиб олиш Александрга у қадар қийин бўлмади. Иккинчи раундда Родригес одатдагидек давом этди, бўйдаги устунликдан фойдаланиш ўрнига, яна тепди. Волкановски барчасини назорат қилиб бораётганди, орадаги масофани кескин камайтирди ва рақибни яна ерга тортди. 


Учинчи раундга келиб, мексикалик жангчининг юзи қон ва гематомаларга тўлиб кетганди. У секинлашди, тепишларидаги аввалги важоҳат ҳам сўнганди. Родригес Алексга қарши ҳужумга ўтганида манзилга аниқ бормаган зарбалар сабабли бироз мувозанатини йўқотди ҳамда “ўлжасини кутиб ётган шер” каби Волкановски унга ташланди. Рақибини кўтариб, ерга отди ва зарбалар “ёмғири” билан сийлади. Александр ҳақиқий чемпион. У ўзи учун берилган барча имкониятлардан фойдаланиб келмоқда. Шунингдек, Ислам билан реванш жанг ҳам талаб қилмоқда. Қолаверса, Топурия ва Евлоев билан бўлажак жангларни интиқлик ила кутяпти.


Хорижий сайтлар асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг