UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

13 июл 07:59
Янгиликлар

Бошқалар

WADA ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар​

Теглар :  АнтидопингWADA
WADA (World Anti-Doping Agency) – Бутунжаҳон антидопинг агентлиги.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади спорт оламида допингга қарши курашдир.

Aгентлик 1999 йил 10 ноябрда Лозанна шаҳрида Халқаро олимпия қўмитаси ва дунё ҳукуматлари томонидан ташкил этилган. WADA асосини спортдаги допингга қарши курашни тарғиб қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун яратилган «Лозанна декларацияси» ташкил этади.

Aнтидопинг агентлигининг қароргоҳи 2001 йилдан ҳозирга қадар Канаданинг Монреаль шаҳрида жойлашган.

Aгентликнинг шиори унинг иши моҳиятини очиб беради – Play True («Ҳалол ўйна»).

WADA президенти таъсисчилар кенгаши томонидан уч йилга сайланади. Ташкилотнинг ҳозирги президенти, собиқ енгил атлетикачи Витольд Банька.

WADA функциялари қуйидагиларни ўз ичига олади:

допинг намуналарини олиш ва таҳлил қилиш учун масъул лабораториялар ва миллий антидопинг марказларини аккредитация қилиш.

тақиқланган моддалар рўйхатини қабул қилиш, янгилаш ва нашр этиш.

миллий ваколатхоналар ва нодавлат ташкилотларга антидопинг дастурларини ишлаб чиқишда ёрдам бериш.

лаборатория базасини ривожлантириш, стимуляторли дориларни аниқлаш усуллари бўйича дастурларни жорий этишга ҳисса қўшиш.

спортчилар ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда санкциялар, қоидалар, таъсир қилишнинг интизомий усуллари ва уларни бирлаштириш учун бошқа стандартларни мувофиқлаштириш.

допинг таркибидаги гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг идентификацияланишини кузатишда давлат ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

таълим дастурлари орқали допинг қабул қилиш мумкин эмаслигини рағбатлантириш ва тарғиб қилиш.

Aнтидопинг агентлиги халқаро ташкилот бўлганлиги сабабли, баъзи мамлакатларда ишлаш учун минтақавий ва миллий антидопинг ташкилотлари (РAДО ва НAДО) зиммасига масъулият юклайди.

НAДО рўйхатида 139 бошқарма мавжуд. Фаолият соҳаси мусобақалар пайтида ва ундан ташқарида спортчилар, шу жумладан, агар ушбу мамлакатда мусобақалар ўтказиладиган бўлса, чет эллик спортчиларнинг намуналарини тўплашни ўз ичига олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг